Диего Марадона: "Барселона" Неймарни культуристга айлантириб қўймаса бўлди"
06 сен 2013 10:07
Новости


Диего Марадона: "Барселона" Неймарни культуристга айлантириб қўймаса бўлди"
Аргентиналик футбол афсонаси, буюк Диего Марадона "Барселона" ҳужумчиси Неймарнинг ўйини ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Неймарнинг ўйини менга завқ бағишлайди ва у ҳақиқатдан ҳам эътиборга сазовор".
"Унга нима керак эканини унинг ўзи яхши билади. Шуниси аниқки, у ҳеч қачон культуристга айланиши керак эмас. Умид қиламанки, "Барселона"дагилар уни мушакларини ўстириб, уларга ишлов беришга мажбур қилишмайди. Ундан фақатгина футбол ўйнаш талаб этилади", деди Марадона.

Комментарии