Дидье Дешам: "Испания кучсиз бўлгани йўқ"
04 сен 2014 13:44
Новости
Дидье Дешам: "Испания кучсиз бўлгани йўқ"
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Испания терма жамоасига қарши бугунги ўртоқлик ўйинидан олдин, рақиб ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Испания терма жамоасида Хави ва Хаби Алонсо ўз фаолиятини якунлашди. Жароҳат туфайли Иньеста майдонга туша олмайди. Аммо бу испанлар кучсизланиб қолди дегани эмас. Анчадан бери заҳирада қолиб кетаётганлар, ўзини кўрсатишга тайёр. Ўйлашимча, Испания терма жамоаси доимгидек кўпроқ тўп билан эгалик қилишга ҳаракат қилади. Биз ўз имкониятимизни кутиб, ҳимояда тартибли ўйнашга ҳаракат қиламиз" - дейди Дешам.
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум
Комментарии