Дибала "Ювентус" билан хайрлашди
15 мая 2022 23:17
Новости
Дибала "Ювентус" билан хайрлашди
"Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибала ўзининг сўнгги ҳафталарини Турин клубида ўтказаётганини тасдиқлади.
28 ёшли аргентиналик ҳужумчи мухлислар ва "Ювентус" вакиллари билан хайрлашди.
“Кўп йиллар бирга бўламиз деб умид қилгандим, аммо тақдир йўлларимизни ажратди. Ўтган ажойиб етти йилни, бу ерда киритилган 115 та голнинг ҳар бирини ва жамоа сафида қўлга киритилган 12 та совринни ҳеч қачон унутмайман. Эртага менинг "Ювентус" либосидаги сўнгги уй ўйиним бўлади", - деб ёзади Дибала ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчи 2015 йилдан бери “кекса синьора” сафида 291 та ўйин ўтказган.

Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии