Дибала "Рома" сафида қаторасига 5-ўйинда гол урди, аммо жароҳат олди
10 окт 2022 10:20
Новости
Дибала "Рома" сафида қаторасига 5-ўйинда гол урди, аммо жароҳат олди
Моуриньюнинг айтишича, жароҳат оғир кўринмоқда.
"Рома" бош мураббийи Пауло Дибаланинг шикастланганидан хавотирда.
Римликлар футболчиси А Сериянинг 48-дақиқасида "Лечче"га қарши ўйинда (2:1) пенальтидан гол уриб, голлар сериясини узайтирди. Дибала Рим клуби сафида қаторасига бешинчи ўйинида гол урди.
Бироқ 50-дақиқада Дибаланинг ўрнига Неманья Матич майдонга тушди.
Жозе Моуринью ўйиндан сўнг аргентиналик футболчининг жароҳати ҳақида шундай деди: "Мен шуни айтган бўлардимки, жароҳат жуда-жуда ёмон бўлмаса ҳам, оғирга ўхшаяпти".
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии