Дибала ҳақидаги хабар рад этилди
30 апр 2020 20:05
Новости
Дибала ҳақидаги хабар рад этилди
“Ювентус” аъзоси Пауло Дибаланинг бўлажак рафиқаси Ориана Сабатини футболчининг коронавирусга топширган тўртинчи тести ҳам ижобий чиққани ҳақидаги хабарни инкор қилди.
“Паулонинг тести ижобий чиқмаган. Натижаларни бироз кутиш керак. Билмадим, қаердан бундай маълумот тарқалиб кетди, биздан эмаслиги аниқ.
Менинг тестим эса салбий (ҳеч нарса аниқланмади) чиққан. Ҳозирча бизда маълумотлар йўқ, шу туфайли нимадир деб айтишга шошилмаймиз”, дейди Сабатини.
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчи 21 март куни COVID-19 инфекциясини юқтириб олгани хабар қилинганди.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум
Комментарии