RU

Последние новости

00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  0 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  0 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  22 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  3 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  5 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  18 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  4 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  5 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  202 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11

Ди Мария: "Реал" билан ўйин одатий баҳс бўлмайди" Новости

Ди Мария: "Реал" билан ўйин одатий баҳс бўлмайди"

ПСЖ ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария ўз жамоасининг "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичидаги имкониятларига баҳо берди.

"Биз аввалги мавсумдан кучлироқ эканлигимизни биламиз. Мақсадларимиз катта ва уларни амалга ошира оламиз. Бироқ Чемпионлар лигасида ғолиб бўлиш учун фақат иқтидор эмас, балки омад ҳам кераклигини яхши биламиз. Бу икки нарсасиз турнирда ғолиб бўлиш қийин. 2014 йилда Чемпионлар лигасида ғолиб бўлганман, бироқ ўшанда "Атлетико"га қарши баҳснинг сўнгги сонияларида ҳисобни тенглаштирганмиз. Бундай ўйинларда омад жуда керак.

"Реал" - ажойиб жамоа. Улар Чемпионлар лигасида доимо яхши ўйнашади. Бу мамлакат биринчилиги эмас, умуман бошқа турнир. "Реал" футболчилари Чемпионлар лигаси мадҳиясини эшитганидан сўнг, улар умуман бошқа ўйинчиларга айланишади. Бу бизга ҳам тегишли. "Қироллик клуби"га қарши ўйин одатий баҳс бўлмайди" - дейди Ди Мария.

ПСЖ ва "Реал" учрашуви 14 февраль куни, жавоб баҳси эса 6 март куни бўлиб ўтади. Биринчи ўйин Мадридда ўтказилади.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика