Ди Мария: "Ўнинчи рақам Мессида бўлиши керак"
23 мая 2022 18:01
Новости
Ди Мария: "Ўнинчи рақам Мессида бўлиши керак"
ПСЖ собиқ ўйинчиси Анхель Ди Мария Париж клубини 10-рақамни Лионель Мессига беришга чақирди.
"Леога келаси мавсумда Неймардан ўнинчи рақамни сўраши кераклигини айтдим, у ўн биринчини ола қолсин. Месси - дунёнинг энг зўр футболчиси, "ўнлик", бу у учун", - дейди Ди Мария.
Месси айни дамда ПСЖ таркибида 30-рақам остида ҳаракат қилмоқда.
Олдинроқ маълум бўлганидек, Ди Мария ПСЖни мавсум сўнггида тарк этди.
Комментарии