RU

Последние новости

02:11Марко Станоевич: "Аламли мағлубият бўлди. Буни тезроқ унутиб, машғулотларга қайтишимиз керак"  1 01:33Аброр Исмоилов: "Муҳим учрашувда керакли очколарни қўлга киритдик"  0 01:27Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"  0 00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  3 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0 00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  3 00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  2 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  6 23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  10 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  5 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2 21:58Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди  55

Деян Журжевич: “Омадсизлик ортда қолганлигига умид қиламан” Новости

Деян Журжевич: “Омадсизлик ортда қолганлигига умид қиламан”

Coca Cola Суперлигаси 17-тури доирасидан ўрин олган “Андижон” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасида ўтказилган “водий дербиси”дан сўнг меҳмонлар устози Деян Журжевич иштирок этди.

Қуйида унинг фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Мазкур учрашув борасида гапириш қийин. Аммо мени бугунги ўйиндан кўра, майдоннинг ҳолати футболчиларга яхшироқ тўп суриш имкониятини бермаганлиги кўпроқ ранжитди. Бундай майдонда эса футбол ўйнаш осон эмас. Майдон сифатли бўлганида, бугунги баҳсдан мухлислар янада кўпроқ ҳузур олган бўлардилар. Афсуски, бунинг иложи бўлмади.

Жамоамиз ушбу ўйингача иккита баҳсда мағлубиятга учраганди. Шундай бўлса-да, шогирдларимнинг вазиятни ўнглай олишларига ишончим комил эди. Чунки йигитлар машғулотлар жараёнида ҳам, майдонда ҳам астойдил тер тўкишаётган, фақат омадимиз келмаётганди. Футболчилар нимага қодир эканликларини бугун амалда исботлашди. Одатда ўйинлар қовушмаса ва очколар қўлга киритилмаса, футболчиларнинг ҳафсаласи пир бўлади. Қувонарлиси, йигитлар ғалаба қозониш учун астойдил тер тўкдилар ҳамда ушбу уриниш зое кетмай, омад бизга кулиб боқди. Гол урдик, яна иккита қулай вазият юзага келди. Бугунги учрашувда қўлга киритилган уч очконинг қиймати жуда юқори. Боиси, шунинг эвазига футболчиларимиз руҳан ўзларини тиклаб оладилар. Бундан буёғига бизга анча енгил бўлади. Муҳими, омадсизликдан халос бўлиб, жуда зарур бўлган ғалабага эришдик.

Кийим алмаштириш хонасида шогирдларимга: “Биз ғалаба қозондик ҳамда омадсизлик ортда қолди. Бугунги ўйинни унутиб, энди кейинги “Насаф”га қарши кечадиган баҳсга тайёргарлик кўришимиз керак”, дедим. Омадсизлик ортда қолганлигига умид қиламан.

Ўз навбатида жамоамизга муносиб рақиблик қилган “Андижон”га ҳам миннатдорчилик билдираман. Умид қиламанки, кейинги сафар Андижонга ташриф буюрганимизда, майдоннинг ҳолати бугунгидан анча яхши бўлади.

- Сиз Андижонга учинчи марта ташриф буюрдингиз. Бунгача эса Лига кубоги баҳсида “Андижон” ва “Навбаҳор” ёшлари иштирокидаги ўйинни кузатгандингиз. Сўнгра, “Андижон” – “Бухоро” учрашувини ҳам бевосита стадионда томоша қилгандингиз. Бўлажак “водий дербиси” олдидан рақибни қанчалик ўргандингиз?


- Албатта, ўзини ҳурмат қиладиган ҳар қандай мураббий бўлажак рақибнинг қандай имкониятларга эга эканлигини ўрганади. Мен ҳам “Андижон”нинг ўйин услубини ўргандим. Лекин мени ўз қўл остимдаги жамоа кўпроқ қизиқтиради. Мазкур учрашув олдидан рақибнинг ўйинларини таҳлил қилиб, кучли ҳамда кучсиз жиҳатларини ўргангандик. Энди шуни ишонч билан таъкидлайманки, “Андижон”нинг ўйин услубини яхши таҳлил қилган эканмиз. Акс ҳолда, ғалаба қозона олмаган бўлардик. Айтишим жоизки, “Андижон” ҳам жуда яхши жамоа ва бизга муносиб қаршилик кўрсата олди. Мезбонларни олдинда жиддий рақибларга қарши қийин учрашувлар кутиб турибди. Айниқса, кейинги турда турнир жадвали пешқадами “Пахтакор” билан кечадиган ўйинда “Андижон”га омад ёр бўлишини тилаб қоламан.

- Бугунги учрашувни бошқарган ҳакамлар ҳақида нима дея оласиз?


- Мураббийлик фаолиятимни бошлаганимга 20 йилдан ошган бўлсада, шу пайтгача ҳакамлар ишини муҳокама қилмаганман ҳамда бундан кейин ҳам ушбу анъанамга содиқ қолишни истайман. Улар ўз ишларини бажаришяпти. Мураббийларга ҳакамларнинг ишига баҳо бериш ярашмайди. Уларнинг ишини назорат қиладиганлар бор.



Рейтинг: -10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика