Дэвиснинг агенти: "Реал" билан музокаралар олиб бордик"
05 фев 2025 14:34
Новости
Дэвиснинг агенти: "Реал" билан музокаралар олиб бордик"
"Бавария" ҳимоячиси Альфонсо Дэвиснинг агенти Недал Хуосе ўйинчининг клуб билан шартномани узайтиргани ҳақида гапирди.
Олдинроқ, канадалик немис гранди билан 2030 йилнинг ёзига қадар янги меҳнат битими имзолаганди.
"Мадриднинг "Реал"и ростдан ҳам жиддий вариант эди. У билан ҳам, бошқалар билан ҳам музокаралар ўтказдик. Аммо, якунда "Бавария"да қолишга қарор қабул қилинди", — деди агент.
Дэвис 2019 йилдан бери "Бавария"да ўйнайди. У жорий мавсум барча мусобақаларда 25та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 3та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Родриго тиззасидан операция қилинди
Комментарии