RU

Последние новости

09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   1 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  2 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   8 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  20 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  1 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  22 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  3 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3

"Пахтакор" Дердийокни кетказиб тўғри қилдими? Новости

"Пахтакор" Дердийокни кетказиб тўғри қилдими?

Эрен Дердийок "Пахтакор" сафидаги қисқа фаолиятданг сўнг клубни тарк этди.

Маълум бўлишича, ушбу ҳужумчининг маоши ниҳоятда катталиги клуб янги раҳбариятига маъқул келмаган. Шундан сўнг томонлар ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилишган. 

"Пахтакор" футбол клуби раиси, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев топшириғига биноан "Пахтакор" футболчиларининг йиллик маошлари матбуотда эълон қилинди. Айтиш мумкинки, бу футболимизда ўзига хос сенсацияни юзага келтирди. Чунки бунгача ҳеч бир клуб пул билан боғлиқ нарсаларни ошкор қилмаганди. 

Мухлисларга тақдим этилган маълумотга кўра, швейцариялик футболчининг йиллик маоши 1,300,000 (бир миллион уч юз минг) доллар кўрсатилган. Албатта, бу жуда катта пул.

Дердийок "Пахтакор"ни тарк этганидан сўнг "Унинг кетишига муносабатингиз қандай?" мазмунида телеграм каналимизга сўровнома қўйгандик. Бугун жавобларни маълум қиламиз. 

Ўтган вақт мобайнида сўровда 12 мингдан зиёд ўқувчи иштирок этиб, уларнинг энг кўп 71 фоизи "Яхши бўлди, шунча пул олиб фойдаси тегмаётганди" вариантни белгилаган. 21 фоиз мухлис эса "Менга Дердийок қизиқ эмас" вариантида тўхталган. 

Шунингдек 3 фоиздан ўқувчи "Ёмон бўлди, энди "Пахтакор" ҳужумчисиз қийналади" ҳамда "Ҳеч бўлмаса мавсумни тугатиб кейин кетса бўларди" деган тўхтамга келишган бўлса, 2 фоиз ўқувчи "Тўғриси, бир нарса дейишга ҳайронман" вариантини белгилашган. 

Маълумот учун, Эрен Дердийок бу мавсум Суперлигада 3та, ОЧЛда эса 1та гол урди. Унинг кетгани "Пахтакор"га қанчалик таъсир қилишини албатта олий ҳакам вақт кўрсатади.

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика