"Дерби" сардори маст ҳолатда машина ҳайдаб, автофалокатга учради
27 сен 2019 00:58
Новости
"Дерби" сардори маст ҳолатда машина ҳайдаб, автофалокатга учради
"Дерби" сардори Ричард Кио учун мавсум якунланди.
Клуб расмий сайти хабарига кўра, у автофалокатга учраган ва тиззасидан ўта жиддий жароҳат олган. У сешанба кунги ўйиндан кейин жамоа билан бирга кечки овқатга қолмасдан, тунги клубга кетган.
У ердан маст ҳолатда чиққан футболчи ўз машинасида автофалокатга учраган. Мураббийлар штабининг айтишига кўра, футболчига жиддий жазолар берилади.
BBC хабарига кўра, ушбу автофалокатда "Range Rover Sport" ва "Mercedes GLC" автомобиллари қатнашишган. Киодан фарқли равишда нариги автомобилдаги инсонларга ҳеч нима бўлмаган.
Комментарии