RU

Последние новости

13:14"Барселона" араблардан максимал равишда кўпроқ пул ишлаб олмоқчи  0 12:46"Севилья" "Интер" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 12:19Тадич ҳам Саудия Арабистонига кўчиб ўтадими? Унда "Ал Қодисия"дан таклиф бор  0 11:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентда йиғин бошламоқда — Даврон Чориев сафга қайтди   0 11:34МЮ ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишга яқин турибди  2 11:09Доминикан Республикаси ОТЖ сардори Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади  12 10:44Даврон Ҳошимов иккинчи даврани Суперлигада ўтказади  7 10:10«Сурхон» ўтган йилги легионерини ортга қайтарди  5 09:37«Барселона» «отмен»! Нико Уильямс келажаги борасида бир қарорга келди  6 09:05«Бухоро» «Андижон» футболчиси билан шартнома тузди  2 08:32Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Япония билан жанговар дуранг ўйнади  5 07:58Испанлар Европани «забт этишди». «Қизил фурия» икки кун ичида иккита «Евро»да ғалаба қозонишди  8 07:26Ўртоқлик учрашуви. «Қўқон-1912» «Сўғдиёна»ни мағлуб этди   1 01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  3 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  1

Дерби: "Пахтакор" - "Бунёдкор" ёхуд Арвеладзе & Қосимов Новости

Дерби: "Пахтакор" - "Бунёдкор" ёхуд Арвеладзе & Қосимов

"Championat.asia" сайти ходими Шаҳбоз Беғамов бугунги Тошкент дербисига алоҳида тўхталди.

"Пахтакор" - "Бунёдкор" қарама-қаршилиги юзага келган илк йиллари Тошкент дербиси ўзгача муҳитда, кескин тўқнашувларга бой ўтарди.

Бу жамоалар ўртасидаги ҳар қандай баҳс мухлисларни стадионга чорлар, барчани иккига бўлиб қўярди. Аммо 2012 йилдан буён ушбу дербининг нуфузи бироз пасайди. Бунга чемпионатнинг, жамоаларнинг даражаси бироз тушиб қолгани асосий сабаб бўлди.

Иккинчи давра олдидан "Пахтакор"даги катта ўзгаришлар, жамоа янги босқичга ўтиш жараёни фонида "шерлар" яна аввалги мавқеиларини тиклашаётгандек туюлмоқда. "Пахтакор"нинг мақсадлари жиддийлиги, жамоа супер клубга айлантирилмоқчилиги айтилди. Ушбу мавсумдаёқ "шерлар" ОЧЛга йўлланмани қўлга киритиш учун курашишларини маълум қилишди. Катта мақсадлар билан хориждан ўтмишда ажойиб футболчи бўлган Шота Арвеладзе жамоа рулига олиб келинди. "Пахтакор" эса Олий лигадан уч футболчини трансферини сотиб олди. Шота Арвеладзе жамоага 4та легионер жалб қилди. Бу албатта биринчи даврада муваффақиятсиз ўйнаган "Пахтакор"ни кескин кучайтириш учун қилинган дастлабки ишлар. Бу ўзгаришлар эса жамоага бўлган эътиборни кучайтирди.


"Пахтакор"даги ҳозирги ўзгаришдан қайсидир жиҳатдан аввалги "Бунёдкор"даги қилинган ишларни эслатиб юборади. Жамоа легионерлар эвазига кескин кучаймоқчи бўлаётгани, Олий лигада футболчиларни трансферларини сотиб олаётганини инобатга олсак.

"Бунёдкор"да эса аксинча ҳолат. Жамоа чемпионатни ёмон бошлагани ва охирги йилларда ўз имижини тушириб юборгани учун Сергей Лушан ўрнига Миржалол Қосимов жамоага қайтарилди.


Асосан академия тарбияланувчиларига таяниб қолган "қалдирғочлар"ни қисқа фурсат ичида ўзгартириш, ёш футболчиларга ғолиблик руҳини пайдо қилиш осон юмуш эмасди. Аммо "қалдирғочлар"ни баланд парвоз қилишга ўргатиб қўйган мутахассис ушбу ишни ҳам уддалади. Қосимов келгач жамоа биринчи даврани яхши натижалар билан якунлади ва турнир жадвалида юқорилашга эришди.

Иккинчи давра олдидан эса "Бунёдкор" ўзи истаган футболчиларни жалб эта олмади. Трансферларни сотиб олиш учун уларда "Пахтакор" каби шароит йўқлиги боис Қосимов ижарада юрган футболчиларни қайтарди. Легионерларни танлашда ҳам етти ўлчаб бир кесадиган мураббий таваккал қилмади.

Ёшлардаги шижоатни тажриба билан бойитаётган Қосимов жамоани натижа учун ҳам ўйнашга ўргатди.

Дерби қайтди

Ҳа, ўша машҳур Тошкент дербиси қайтди. Йўқ, биз шошилаётганимиз йўқ. Ҳар иккала жамоа ҳозирда ўзларининг аввалги мавқеиларини тиклаш учун ишлашмоқда. Биргина фарқ шундаки, эндиликда жамоаларнинг танлаган йўли, фалсафаси бироз алмашди. Кейинги йилдан Тошкент дербиларини бундан жараншли афиша остида ўтишига шубҳа йўқ. Бугун эса ўша эски дерби қайтишининг дебочаси бўлса ажаб эмас.

Ҳозирги ҳолатда ўзаро принципиаль қарама-қаршиликдан ташқари турнир жадвали эътибори билан ҳам ўйин анча аҳамиятли.

"Пахтакор" ОЧЛга йўлланмани йўлга киритиш учун 2-ўрин учун тиш-тирноғи билан курашаётган бўлса, "Бунёдкор" мавсумни минимум совринли ўринларда якунламоқчи.

Турнир жадвалида ёнма-ён кетаётган жамоаларнинг ўзаро тўқнашуви кўп нарсани белгилаб беради.

"Пахтакор" учун иккита ҳақиқий финал ўйини турибди. Биринчиси, яъни финал олдидан финал баҳси бугун "қалдирғочлар"га қарши кечса, кейингиси катта эҳтимол билан 29-турда Қаршида ўтади.

"Насаф"га қарши ўйин аҳамиятини йўқотмаслиги, "Пахтакор" 2-ўрин учун курашдан чиқиб кетмаслиги учун ҳам бугун ғалаба қозониши шарт.

"Бунёдкор" эса камида 3-ўринни эгаллаши учун ҳам бугун "Пахтакор"дан 3 очко билан қайтиши лозим. Акс ҳолда турнир жадвалида азалий рақибларини олдинга ўтказиб юборишади.

Айнан мана шу жиҳатларни инобатга оладиган бўлсак, бугунги дерби ўзгача руҳда, қайноқ муҳитда ўтишига шубҳа йўқ.

Дерби "Пахтакор" ва "Бунёдкор" учун кўп нарсани белгилаб беради.

Шота Арвеладзе & Миржалол Қосимов

"Пахтакор"ни иккинчи даврада қабул қилиб олган грузиялик мутахассис Олий лигада илк бор савия ва даража жиҳатдан топ мураббийга қарши дона суришига тўғри келади.

Арвеладзе мураббий сифатида Қосимов қаршилигига қандай туриб бериши қизиқ албатта. Шунингдек, Қосимов ҳам Арвеладзега қандай тактик кураш таклиф қилишини кўриш қизиқарли бўлади.

Иккинчи даврада "Пахтакор" Арвеладзе қўл остида 7 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубиятга учради. Тўплар нисбати 21-5. Жамоа иккинчи даврада 10 учрашувдан 6тасини "қуруқ" ўтказди.

"Бунёдкор" эса иккинчи даврада 7 ғалаба ва 3 дуранг қайд этди. Қосимов қўл остида "қалдирғочлар" иккинчи даврада ҳали мағлубиятга учрашгани йўқ. Жамоа ўтказилган 10 учрашувдан 7тасини "қуруқ" ўтказди. Тўплар нисбати: 19-5.

Арвеладзе "Пахтакор"да 4-2-3-1 тактик схемасидан фойдаланмоқда.

Қосимов эса 4-3-3 тактик схемани қўлламоқда.

Ўтган баҳсда "Пахтакор"нинг икки таянч ярим ҳимоячиси Азим Аҳмедов ҳамда Ростин Гриффитс кичик жароҳатлари сабабли "Бухоро"га қарши ўйнамади. Балки Арвеладзе муҳим ўйин олдидан уларни безовта қилмагандик. Агарда бугун улар майдонга тушишга тайёр бўлишса, унда катта эҳтимол билан ушбу футболчиларни асосий таркибда кўрамиз.

Акс ҳолда таянч зонасини Акбар Исматуллаев билан ёпишга тўғри келади. Азим Аҳмедов майдонга тушадиган бўлса, Гиди Канюк ўзининг аввалги функцияси, яъни ҳужумчи ортида ҳаракатланади.

Шерзод Аъзамовнинг ҳам бугунги ўйинда иштирок этиши сўроқ остида. Агарда Аъзамов сафга қайтишга тайёр бўлмаса, унда Камол Тожиев Марко Симичга марказий ҳимояда кўмаклашади.

Қолган чизиқларда ўзгаришлар кузатилмаса керак. Биргина истисно, агарда Шота Арвеладзе ўтган ўйинда захирадан майдонга тушиб яхши ўйнаган Жасур Яхшибоевни бошланғич таркибда пайдо бўлиши мумкин. Акс ҳолда унинг жойини асосий таркибда Суҳроб Нуруллоев эгаллаши мумкин. Чап қанот ҳужумида эса доимгидек Безерра ўйнайди.

"Пахтакор"нинг тахминий таркиби: Лобанов - Алижонов, Симич, Аъзамов/Тожиев, Козак - Гриффитс, Аҳмедов - Безерра, Канюк, Нуруллоев - Сергеев.


"Бунёдкор" таркибида ҳам Қосимов ротацияларни қўллаб келмоқда. Айниқса дарвозабон масаласида Қосимов ҳар иккала посбонга ҳам имконият бермоқда. Мурод Зуҳуров кеча ёшлар таркибида майдонга тушганини инобатга оладиган бўлсак, бугун дарвозани Суҳроб Султонов эгаллайди. Қизиғи, "Бунёдкор" иккинчи даврада Зуҳуров турган ўйинларда ҳали гол ўтказиб юборгани йўқ. Султонов эса ўз дарвозасидан 5та гол ўтказиб юборди. Аммо "Бунёдкор"нинг янги аъзосига Қосимов имконият бермоқда.

Ҳимоядаги тўртлик ўзгармаса керак. Чапдан ўнгга Комилов, Ғофуров, Ашурматов ҳамда Аҳмадалиев. 

Таянч зонасида эса доимгидек Жавлон Иброҳимов кўрамиз. Ушбу футболчига бугун жуда катта ҳажмдаги ишни бажариш турибди. Кўп жиҳатдан "Бунёдкор"нинг муваффақиятли ўйини айнан ушбу футболчига боғлиқ бўлади.

Рақиб ҳужумларини бузиш ва янги ҳужумни бошлашда Иброҳимовнинг ўйини муҳим аҳамиятга эга.

Марказдаги ҳужумкор ярим ҳимоячилар ролида эса Отабек Шукуров ва Миржамол Қосимов бўлади. Бу икки футболчи бугунги беллашувда нафақат ҳужумда, балки ҳимояга ҳам кўпроқ ёрдам беришлари тўғри келади.

Ҳужумдаги "трио"да икки вингер кимлиги аниқ: Ҳамдамов ва Гадоев. Аммо марказий ҳужумчи сифатида Қосимов кимга ишонч билдиришини тахмин қилиш қийинроқ. Ҳимоядан тезда ҳужумга ўтишни яхши ўзлаштирган "Бунёдкор"нинг услуби ва бугунги ўйинга танланадиган тактикага қараб, Шоҳруз Норхонов учрашувни асосий таркибда бошлаши мумкин.


"Бунёдкор"нинг тахминий таркиби: Султонов - Комилов, Ғофуров, Ашурматов, Аҳмадалиев - Иброҳимов, Қосимов, Шукуров - Гадоев, Норхонов, Ҳамдамов.


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика