RU

Последние новости

11:30"Барселона" Фликнинг ўрнига бошқа номзодларни кўриб чиқишни бошлади  2 11:01Алишер Одилов Россиядаги фаолияти нима учун ўхшамаганини сабабини айтди  4 10:39Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини Суперлигада давом эттиришга яқин  4 10:12Биринчи лига. Бугун финал  11 09:37Суперлига. Ҳожимат учун мавсум якунланди, "Динамо"га қарши ўйиндан олдин "Насаф"да битта йўқотиш бор  6 09:03Ўзбекистон МТЖ собиқ мураббийи фаолиятини ОКМКда давом эттиради  4 08:30"Манчестер Юнайтед" қишда учта футболчисини қўйиб юборишга тайёр  2 08:03ОКМК сафида узоқ йиллардан бери тўп сурган икки нафар футболчи жамоани тарк этади  3 07:36"Милан" ва "Ювентус" АПЛнинг олти карра чемпиони учун курашмоқда  0 03:01Европа лигаси. "Лион" Исроилда 6та гол урди ва бошқа натижалар  2 02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ва "Кристал Пэлас" ютқазди (барча натижалар)  0 01:15Мбаппе энг яхши натижалардан бирини қайд этди  2 00:45Европа лигаси. "Рома", "Астон Вилла"дан қийин, "Порту"дан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:19Винисиус ҳамда Хаби ўртасидаги муносабат яхшиланмоқда  3 23:50Луис Энрике: "Оғир ўйинда характер кўрсатдик"  0

Дерби олдидан. Ўзаро ўйинларда Манчестернинг қайси томони устун? (превью) Новости

Дерби олдидан. Ўзаро ўйинларда Манчестернинг қайси томони устун? (превью)

Бугун соат 18:00дан эътиборан "Этихад"да Манчестер дербиси старт олади.

Хўш, бугунги учрашув олдидан статистикаларда устунлик қайси жамоа томонида?

Ўзаро ўйинлар

Шу кунга қадар жамоалар ўзаро 188 марта (барча турнирларда) ўзаро тўқнаш келишган. Шуларнинг 57тасида шаҳарнинг кўк томони, 78тасида эса қизил томонининг қўли баланд келган. Премьер-лига, умуман олганда Англия чемпионати доирасидаги учрашувлар эса 154тани ташкил қилади. Учрашувларнинг 47тасида "Сити", 59тасида эса "Юнайтед" ғалабага эришган. Гарчи мағлубиятларнинг кўплигига қарамасдан "Сити" гол уриш бобида рақибидан устун - 214:212.

Сўнгги 5 ўйин

АПЛ. 06.03.2022 | Манчестер Сити - Манчестер Юнайтед 4:1

АПЛ. 06.11.2021 | Манчестер Юнайтед - Манчестер Сити 0:2

АПЛ. 07.03.2021 | Манчестер Сити - Манчестер Юнайтед 0:2

Лига Кубоги. 06.01.2021 | Манчестер Юнайтед - Манчестер Сити 0:2

АПЛ. 12.12.2020 | Манчестер Юнайтед - Манчестер Сити 0:0

Турнир жадвали

Икки жамоа ҳам 2 учрашувда очко йўқотди: фарқ шундаки "Сити" 2 дуранг ўйнади, "Юнайтед" эса мавсумни икки мағлубият билан бошлади. Айни дамда Эрик тен Хаг шогирдлари 8-8 голлар билан 12 очко тўплаган ҳолда 6-ўринда қайд этилган бўлса, 23 гол уриб, 6 гол қўйиб юборган "Сити" 17 очко билан пешқадам "Арсенал"ни таъқиб қилмоқда. Ўз навбатида қайд этиш керак, манкунианликларнинг "Лидс"га қарши ўйини қироличанинг вафоти сабабли бошқа кунга қолдирилган.

Жамоаларнинг ҳолати

"Манчестер Юнайтед" сўнгги 6 ўйиннинг 5тасида ғалабага эришди. Биргина мағлубият Европа лигаси доирасида "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда қайд этилди. Жамоа ўзининг жонажон стадионида 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўз навбатида жамоанинг АПЛ пешқадами "Арсенал"ни мағлуб этганини қайд этиш лозим.

"Манчестер Сити"да эса ишлар ажойиб. Биргина Эрлинг Холанднинг ўзи "Юнайтед"дан кўпроқ гол ура олди. Шунингдек, ЕЧЛ ва АПЛда мағлубиятсиз серияни қайд этаётган "шаҳарликлар" учрашув олдидан фаворит мақомини сақлаб турибди. Гвардиола шогирдлари ушбу мавсум ўтказган 9 ўйинининг 4тасида йирик ғалабага эришди.

Йўқотишлар

Бу борада "Юнайтед"да номлар салобатлироқ. Харри Магуайр, Маркус Рэшфорд, Донни ван де Бек ва Антони Марсьяль каби футболчилар учрашувда иштирок этмаслиги кутилмоқда. Шунингдек, баҳсда жароҳати сабабли қайдномага киритилмайдиганлар қаторида Брендон Уильямс, Мартин Дубравка ва Факундо Пельистри каби футболчилар ҳам бор.

"Ман Сити"да эса Жон Стоунз ҳамда Аймерик Ляпорт каби ҳимоячилар баҳсда қатнашмайди. Шунингдек, ушбу мавсум 1 дақиқагина ўйнаган Келвин Филлипс жароҳатланган.

Хўш, Сизнингча учрашувда қандай ҳисоб қайд этилиши мумкин?

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика