RU

Последние новости

02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  0 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0 01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  1 01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  0 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  1 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  2 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  4 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  0 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  2 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  5 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  7 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  6 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  2

“Дерби” олдидан мухлислар қандай фикрда? Новости

“Дерби” олдидан мухлислар қандай фикрда?

19 август куни “Навбаҳор” Фарғонада “Нефтчи” жамоаси меҳмони бўлади.

Мазкур учрашувга жамоамиз мухлислари ҳам қизғин тарзда ҳозирлик кўришмоқда десак хато бўлмайди. Фарғонада ўтадиган баҳс олдидан фаол ишқибозлардан бири Фарҳод Умаралиев ва Мухтор Юсуфбаевлар ўз фикрларини билдиришди.

Ф.Умаралиев: - “Фарғонада бизни ажойиб учрашув кутиб турибди. “Навбаҳор” меҳмонда тўп суришига қарамай футболчиларимизни “Истиқлол” ўйингоҳида ёлғизлатиб қўйиш ниятимиз йўқ. Бугунги кунда минглаб наманганликлар Фарғонадаги учрашувни бевосида ўйингоҳда кўришни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишган. Барчага маълумки, биз мухлислар “Навбаҳор”ни ҳар томонлама қўллашга одатланганмиз. Иккинчи даврани қаторасига икки ғалаба билан бошлаган жамоамизга “Нефтчи” билан ўтадиган учрашувда ҳам омад тилаб қоламан. Ўз навбатида футболчиларни меҳмондаги ўйинда муносиб тарзда тўп суришлари учун қўлимиздан келганича қўллаб-қувватлаймиз. Айнан шу мақсадда турли хил усулллар ва шиорларни ўйлаб топган ҳолда тайёргарлик кўрмоқдамиз. Бу борада яқинда ташкил этилган мухлислар клуби сардорлари ишқибозларга яқиндан ёрдам беришади”.

М.Юсуфбаев: - “Биз наманганлик мухлисларни “Навбаҳор” иккинчи давранинг дастлабки икки учрашувида ғалаба қозониб, бенихоя хурсанд қилди. Ғалабаларимизни бардавом бўлишида, ишқибозларимиз жамоага чин маънода қўшимча куч бўла олишади. Бежизга мухлисларни майдондаги 12-ўйинчи деб айтишмайди. Фарғонада ўтадиган баҳсда ҳам “Навбаҳор”нинг чин маънодаги 12-ўйинчиси бўламиз деган умиддаман. Бу йўлда барча “Навбаҳор” мухлисларини бирлашишга ва жамоани ҳамжиҳатликда қўллаб-қувватлашга чақираман. Ҳамма биладики, “дерби”лар доимо муросасиз руҳда ўтиб келган. Ўз навбатида бундай қарама-қаршиликларда мухлисларнинг қўллаши ҳам футболчиларга қўшимча куч бағишлайди. Минглаб, наманганлик мухлислар “Навбаҳор”ни “Нефтчи” майдонида қўллаш учун Фарғонага боришади. Ишончим комилки, футболчиларимиз биз мухлисларнинг хатти-ҳаракатига жавобан чиройли ва мазмунли ўйин намойиш этиб, барчани хурсанд қилишади”.


 

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика