Депай январда "Барселона" ўйинчисига айланади
16 окт 2020 15:40
Новости
Депай январда "Барселона" ўйинчисига айланади
"Лион" ҳужумчиси Мемфис Депай фаолиятини "Барселона"да давом эттиради.
"Кўк-анорранглилар" Франция клуби билан футболчини қишки трансферлар ойнасида харид қилиш борасида келишувга эришишган. Эҳтимолий битимнинг тафсилотлари ошкор этилмаяпти.
"Барселона" ёзги трансферлар ойнасида ҳам Депай билан шартнома имзолашга уриниб кўрган, аммо битим амалга ошмаган эди. Мемфисни "Барса"га олиб келиш ташаббуси жамоа бош мураббийи Рональд Кумандан чиққан.
Футболчи 2020/21 йилги мавсум Франция чемпионати доирасидаги 6та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол (3таси пенальтидан) уришга эришди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии