Депай мавсум сўнггига қадар "Лион"да қолиши мумкин
07 янв 2021 14:08
Новости
Депай мавсум сўнггига қадар "Лион"да қолиши мумкин
"Лион" етакчиларидан бири Мемфис Депай келажаги ҳақида гапирди.
"Мени Лионда барчаси қониқтирмоқда. Бу ерда ажойиб жамоа бор. Менинг клуб президенти билан алоқаларим ажойиб тарзда. Шунчаки давом эттиришни ва ўйинлардан завқ олишни хоҳлайман. "Лион"да мавсум сўнггига қадар қоламан деб ўйлайман", - дейди нидерландиялик форвард.
Олдинроқ, Депайга Туриннинг "Ювентус" ва Каталониянинг "Барселона" клублари қизиқаётганлиги ҳақида хабарлар янграган эди.
Мемфис жорий мавсум Франция чемпионати доирасидаги 17та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 4та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии