Депай "Атлетико"га ўтишдан аввал Гризманн билан гаплашган
		
		21 янв 2023 15:00
        Новости	
	 
				 
				Депай "Атлетико"га ўтишдан аввал Гризманн билан гаплашган
Нидерландиялик футболчи “Барселона”дан кетишдан олдин “Атлетико” ҳақидаги маълумотни Антуан Гризманндан олган.
“Мен кўчиб ўтишдан олдин Гризманн билан гаплашдим. У менга бу клуб ҳақида кўп яхши нарсаларни айтди. “Атлетико”га ўтганимдан сўнг, кутган ҳамма нарсага эга бўлдим. Мени илиқ кутиб олишди, бу жуда ёқимли. Ҳаммаси жуда қулай, ажойиб стадион. Мухлисларнинг қўллаб қувватлашини ҳис қилиш учун имкон қадар тезроқ ўйин ўтказишни хоҳлайман”, деди Мемфис Депай.
Эслатиб ўтамиз, Мемфис Депай кеча 20 январь куни “Барселона”дан Мадрид клубига трансфер қилингани эълон қилинди. Келишув 3 млн еврога тузилди. Шунингдек, Каталония клуби “матрасчилар” футболчиси Янник Феррейра Каррасконинг эҳтимолий трансферида чегирмага эга бўлади. Депай 2021 йилнинг ёзидан “кўк анорранглилар” футболчиси ҳисобланар эди.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии