Денис Короститченко Сервер Жепаровнинг "Локомотив"ни тарк этишига муносабат билдирди
19 окт 2022 11:51
Новости
Денис Короститченко Сервер Жепаровнинг "Локомотив"ни тарк этишига муносабат билдирди
"Локомотив" собиқ бош мураббийи Денис Короститченко Championat.Asia нашрига Сервер Жепаровнинг Тошкент клубидан четлатилгани ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бу вазиятда ҳаммаси жуда қийин кечади. Кимнидир айблашга ҳаққим йўқ. Келишилган ўйинлар борасида гап-сўзлар тарқалганидан кейин жамоамиз қийин аҳволга тушиб қолди. Бошқа муаммолар ҳам бор эди. Буларнинг барчаси ўйинчиларнинг кайфиятига таъсир қилади. Ўзбекистон Кубогидан чиқиб кетиш эса жамоага руҳий зарба бўлди. Ҳозирги пайтда атмосфера яхши эмас.
Мен йигитлардан жуда хавотирдаман. Эндиликда ишлар жуда ёмон. Буни айтиш мен учун қийин, аммо “Локомотив”га Суперлигадаги ўрнини сақлаб қолиш осон бўлмайди. Мавсум бошида қайси ўринлар учун курашишни режалаштирганимиз ҳақида айтганларимни ҳисобга олсак, вазият жуда тез ўзгарди", – деди Коростиченко.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии