Денис Коростиченко: "Сунъий майдонда футбол ўйнаш осон эмас"
19 авг 2023 20:59
Новости
Денис Коростиченко: "Сунъий майдонда футбол ўйнаш осон эмас"
Про-лига 14-туридан ўрин олган "Арал" - "Локомотив" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Денис Коростиченко матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Оғир ўйин бўлди. "Арал" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугун мухлислар ажойиб атмосфера тақдим этиб беришди.
Ҳакам ҳақида фикр билдиришни истамаган бўлардим. Бироқ, бугунги ўйинга тайинланган ҳакамда тажриба етишмади.
- Мағлубият сабабини стадион билан боғлаш мумкинми?
- Сунъий майдонда ўйнаш осон эмас. Албатта қийин бўлади. Бугун оғир ўйин ўтказдик. Бироқ, биз бугун футбол ўйнашга келгандик ва ҳаракатимиз шунга мос бўлди.
- "Арал" сафида қайси футболчи эътиборингизни тортди?
- Мезбонлар сафида Қутибаев ва Юсупбаевлар ажойиб ҳаракат қилишди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии