RU

Последние новости

15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  1 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  0 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  3 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  1 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  6 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   15 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  4 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  7 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2 10:50Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди  12 10:22Килиан Мбаппе: «Биз финалга чиқамиз»  3

Денис Коростиченко: "Пахтакор" биздан кўра кучли кўринмади" Новости

Денис Коростиченко: "Пахтакор" биздан кўра кучли кўринмади"

Суперлиганинг 10-турида "Пахтакор"га қарши ўйиндан кейин "Локомотив" бош мураббийи Денис Коростиченко ўз фикрларини билдириб ўтди.




- "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйин бобида "Пахтакор" биздан кўра кучли кўринмади. Чераннинг жаримадан урган голини шунчаки маҳорат деймиз. Чунки Ўзбекистонда бундай ижрочилар жуда кам. Иккинчи бўлимда эса қўпол хатодан кейин гол ўтказиб юбордик. Уларда ҳам бизда ҳам вазиятлар бўлди. Биз ҳужумда етарлича хавфли ўйнай олмадик. Нима дердим, ёш йигитларга барқарорлик етишмаяпти, ҳужумчи етишмаяпти. Беқарормиз, бир ўйинда яхши ўйнаяпмиз, кейингисида унчалик эмас. Бугун ёмон ўйнамадик. Шунчаки хато ва ижро маҳорати ўйин тақдирини ҳал қилди.

- "Локомотив"нинг келаси мавсум ОЧЛда ўйнашига ишонасизми?

- Илк навбатда бизни қўллаб турган мухлисларга раҳмат айтаман. Ҳа, мағлубиятдан мухлислар хурсанд бўлмайди. Ўйиндан ўйинга уларнинг оз бўлса-да кўпаётганини кўряпман. Мен ҳам мухлисларга тўла стадионларни истайман. Чемпионат яхши кетмоқда, ҳеч ким катта фарқ билан олдинга ўтиб кета олмаяпти. ОЧЛга эса ҳали имконият бор, бунга ҳаракат қиламиз.

- Диёр Туроповнинг бугун майдонда кўриниш бермагани сабаби нимада?

- У касал бўлиб қолган.

- "Локомотив" иккинчи бўлимда яхши ўйнади, бироқ биринчисида эмас. Бунинг сабаби нимада?

- Ўйинга бўлган режамиз бор эди. Чераннинг голи режаларни ўзгартириб юборди. Биз 35-дақиқаларидан кейин ўз футболимизни кўрсата бошладик. "Пахтакор"ни дарвозамиздан узоқлаштириб, кучлироқ футбол кўрсатишни истадик. Бизда ўйинни ташкиллаштиришда муаммо йўқ. Фақатгина ҳужумни якунлашда қийналяпмиз.

- Ҳужумчилар эса сўнгги зарба беришни ўрнига пас бермоқда.

- Таркибимиздаги футболчилар ёмон эмас. Шунчаки "Пахтакор"га қарши ўйнаш қийин. Улар амалдаги чемпион. Уларда топ-даражали футболчилар бор. Қачонки бошқа жамоага қарши ўйнасак, қаршилик ҳам бошқача бўлади. "Пахтакор" ёки "Насаф"га қарши ўйнасак, даража ўзгаради. Ҳали бизда ҳаммаси олдинда.

- Марказда етакчи етишмаяпти, таянч ҳимоясига яхши футболчи керак. Бир вақтлар Лутфулла Тўраев ўйнаганида таянч ҳимоянинг даражасини оширганди.

- Гапингизга қўшиламан.

- Ўтган мавсумда Жавохир Сидиқов "Локомотив"да ўйнаганида ўзини кўрсата олмади. Бу мавсум у яна олдингидек "Қўқон-1912" етакчиси. Бунга нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Билмадим, тўғриси. Баъзи футболчиларда шундай бўлади. Футболчи ўз жамоасида яхши ўйнайди, бошқа жамоада ўйини чиқмайди. Бунга мисоллар жуда кўп.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика