RU

Последние новости

18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  2 17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  7 17:23Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичи ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  2 17:02"Динамо" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги қолдирилган баҳсга ҳакамлар тайинланди  3 16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  11 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  14 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  4 14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  1 14:18Англия терма жамоаси собиқ сардори маст ҳолда машина ҳайдаганликда айбланиб ҳибсга олинди  1 13:50Абрахам "Рома"дан "Бешиктош"га ўтади  1 13:25Факт: "Бунёдкор" 4 йилдан сўнг Тошкентда "Сўғдиёна"ни ютди   2 12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  2 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  3

Денис Коростиченко: "Кетма-кет иккинчи ўйинда бир хил хато туфайли гол ўтказиб юборяпмиз" Новости

Денис Коростиченко: "Кетма-кет иккинчи ўйинда бир хил хато туфайли гол ўтказиб юборяпмиз"

"Олимпик" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг мезбонлар устози Денис Коростиченко билан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

"Биринчи навбатда рақибни ғалаба билан табриклайман. Биз бугун тажрибали жамоага қарши ўйнпдик. Дуранг натижаси адолатлироқ бўлар эди. Биз бугун етарлича вазиятлар ярата олдик. "Навбаҳор" тажриба туфайли голлар урди ва ғалаба қозонди", - деди Денис Коростиченко.


- Бугун жамоангиз иккита бир хил гол ўтказиб юборди. Болтабоев тўпни дарвозагаа йўллаётган чоғида қайсидир ҳимоячи унга қаршилик кўрсатиши керак эмас эдими? Иккита гол ҳам ҳимоядаги индивидуал хатолар туфайли рўй берди деб ўйлайсизми?


- "Андижон"га қарши ўйинда ҳам шундай гол ўтказиб юборгандик. Концентрациянинг йўқлиги бунга сабаб. Биз ҳимоячилар билан ушбу вазият устида ишлагандик. Ҳозир менда иккиламчи туйғу бор. Футболчиларимни яна такрорланган хато учун уришиб берайми ёки ушбу ҳолатни янада яхшироқ машқ қилишимиз керакми. Футболчилар ўтган ўйиндан хулоса қилиб олган бўлишлари керак эди. Яна бир бор такрорлайман, ушбу вазиятни кўриб чиққандик. Кетма-кет иккинчи баҳсда яна ўша хатони такрорлаш ғалати.


- Иккинчи бўлимда жамоангиз кўпроқ қисқа паслар ва позицион ҳужум орқали ҳужум қилишга ҳаракат қилди. "Навбаҳор" эса анча зич ва яхши ҳимояланди. Рақиб дарвозасига узоқ масофадан зарба бериш вариантини қўллаш мумкин эди, назаримда. Сабаби "лочинлар" дарвозабони узоқ масофадан гол ўтказиб юборган ўйинлар бўлди.


- Бу руҳий ҳолатга боғлиқ. Биз Элдор Суюнов асосий таркибдан ўрин олганини билганимиздан сўнг уларга ушбу вазиятдан фойдаланиб қолишимиз кераклигини айтдим. Кўпроқ зарбалар бериш, узоқ масофадан бўлса ҳам дарвозани нишонга олавериш керак эди. Элдор Суюнов тажрибали дарвозабон, аммо сўнгги вақтларда у ўйин амалиётисиз эди. Танаффусдан кейин эса футболчилар ҳам бироз чарчаб қолишгандек. Футболчилар хато қилмаслик учун таваккалчиликка қўл уришни истамагандирлар. Узоқдан бир-иккита зарба бериб кўрдик, аммо тўп ҳатто дарвозага яқинлашмади. Қанот паслари орқали ёки дарвоза томон "кросс"лар орқали ўйнаш нотўғри қарор бўларди. Сабаби рақиб ҳимоячиларининг бўйи баландроқ эди. Жисмоний ҳолатимиз ҳам мени қониқтирмади.


- Олдинда учта учрашув қолди. Кейинги баҳс ОКМКга қарши. Олмалиқликларга қарши ўйинда очко қўлга киритиш қанчалик муҳим?


- Бизда тикланиб олиш учун вақт бор. ОКМК кумуш медаллар учун курашаётган жамоа. Кўрамиз ва ўрганиб чиқамиз. Ҳозир тезроқ тикланиб олишимиз керак. Ҳар бир ўйиндаги очко биз учун жуда ҳам муҳим. "Насаф"ни чемпионлик билан табриклайман.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика