RU

Последние новости

01:50"Локомотив" Анталиядаги бешинчи назорат ўйинида ғалаба қозонди  0 01:50АПЛ. "Манчестер Сити" – "Фулхэм". Ҳусанов майдонга тушди! (онлайн ҳисоб)  24 00:56Влаховичга "Барселона", "Бавария" ва "Милан" қизиқиш билдирмоқда  2 00:33Винисиус 2025 йил охирида депрессиядан қийналаётган Араухога қўнғироқ қилган  0 00:14АПЛ. ​"Сандерленд" – "Ливерпуль". Бошланғич таркиблар маълум!  4 00:09"Тоттенхэм" "Реал" ҳимоячисини трансфер қилиш бўйича музокараларни бошлади  2 00:00Германия кубоги. "Бавария" – "Лейпциг". Таркиблар аниқ!  0 23:35Бубаня "Металлург" ихтиёрига етиб келди  1 23:07"Тоттенхэм"ни бошқариш учун номзодлар маълум  4 22:40ОКМК назорат ўйинида "Ротор"га ютқазди  0 22:13"Барса" президентлигига номзод Виктор Фонт: "Клубнинг "Реал" эмас, Месси билан алоқани узганини кечириб бўлмайди"  8 21:28ОЧЛ 2. Туркманистонга юлдузларсиз борган "Ал Насср" "Аркадағ"ни мағлубиятга учратди  8 21:05Эшитдик-да! "Нефтчи"нинг легионер ҳужумчиси "Қўқон-1912"га ўтишга яқин  10 20:38Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Баҳрайн 0:1, Нестеров йиғлаган оқшом  6 20:28"Реал" ва УЕФА Европа футболи манфаати йўлида келишувга эришишди  14

Денис Коростиченко: "Ҳар икки таймда ҳам "Пахтакор"дан кучсиз эдик" Новости

Денис Коростиченко: "Ҳар икки таймда ҳам "Пахтакор"дан кучсиз эдик"

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Олимпик" учрашувидан сўнг (6:0) меҳмонлар устози Денис Коростиченко ўз фикрларини билдириб ўтди.

-Илк навбатда "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман. Жамоамиз вакиллари учун бир қанча эътирозларим бор. Уларни белгиланган тартибда кўриб чиқамиз. Шуниси аниқки, ҳар икки таймда ҳам "Пахтакор"дан кучсиз эдик. 

-"Олимпик" бундан аввалги ўйинларда муносиб қаршилик кўрсатаётганди. Бугун нима учун бундай бўлди? Бунга биринчи бўлимдаёқ учта гол ўтказиб юборилгани сабаб бўлдими?

- Ҳа, дастлабки дақиқаларда яхши ҳаракат қилгандик. Йигитлар жисмоний ва рухий томонлама юкламаларни кўтара олишмаяпти. "Нефтчи" ва "Динамо"га қарши ҳам яхши ўйнагандик, лекин ютқазгандик. 

Бугун эса тўртинчи голдан сўнг йигитлар нималар бўлаётганини тушунмай қолишди.

Бундай мағлубиятдан сўнг тикланиб олиш қийин. Йигитларда тажриба кам.

-Жамоани бир қанча етакчилар тарк этди. Асосан ёшлар билан ишлаш, Суперлига даражасидаги ўйинларга тайёрлаш қай даражада қийинчилик туғдирмоқда?

-Муаммолар бор. Осон эмас. Тажрибасизлик бор. Рақиблар хатони кечириб ўтиришмайди. Йигитлар ўйнашни биладилар, уларга шунчаки бироз тажриба етишмаяпти. 

-Умуман олганда, "Олимпик"даги фаолиятингизни қандай баҳолайсиз?

-Биз ҳаракат қиляпмиз. Бутун бошли мураббийлар штаби ҳаракат қиляпти. Ҳар бир рақибни ўрганиб, таҳлил қилиб чиқяпмиз. Кападзе қуриб кетган ўйин усулини ушлаб қолишга ҳаракат қиляпмиз. Йигитларнинг келажаги бор. Суперлигада бир ҳил даражада ўйнаш қийин. 

Айнан шундай паллалар орқали одам кучаяди. Биз ўз ишимизни максимал тарзда бажаришга ҳаракат қиляпмиз. Қайсидир ўйинларда ғалаба ҳам қозонишимиз мумкин эди. "Сўғдиёна" ёки "Металлург" билан ўйинларда бизга нималардир етишмади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика