Денис Коростиченко: "Биргина стандарт ҳаммасини ҳал қилиб кетди"
04 дек 2024 15:30
Новости
Денис Коростиченко: "Биргина стандарт ҳаммасини ҳал қилиб кетди"
- Ўйин ҳақида
- Авваламбор, "Шўртан"ни ғалаба билан табриклайман! Битта гол ўйин тақдирини ҳал этди. Бошқа ҳеч нарса деёлмайман.

- "Шўртан" дарвозаси олдида баҳсли вазият юзага келди. Сизнингча ўша ҳолатда пенальти бормиди?
- Мен ҳакамлар қарори бўйича фикр билдиролмайман. Вазиятни Эксперт-ҳакамлар комиссияси ўзи кўриб чиқади.
- Бугунги ўзгаришлар ўзини оқладими? Қандайдир тактик ўзгаришлар қилишга уриндингиз...
- Йигитлар ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди. Олдинда яхши вазиятлар бўлди. Биргина стандарт ҳаммасини ҳал қилиб кетди. Футболчиларга ортиқча эътирозим йўқ.

- "Олимпик" ўтиш ўйинига руҳан тайёр эмасмиди ёки чарчоқ аломатлари бормиди?
- Ҳам руҳан, ҳам жисмонан тайёр эди.
- Бугун ғалабани қўлга киритишда "Шўртан"нинг омади келди деб ўйлайсизми?
- Омад демаган бўлардим. Футболчиларимиз 1 сония диққат-эътиборни йўқотишди ва бу голга сабаб бўлди. "Шўртан" дарвозамиз олдида айтарли вазиятлар яратмаганди.
- Келажакда "Олимпик" мураббийи сифатида қоласизми?
- Ҳозирча бир нарса деёлмайман. Ҳали олдинда битта ўйинимиз бор. Агар Суперлигада қолиш масаласини ҳал этсак, раҳбарият бу масалани ўрганиб чиқади. Жамоамизнинг мақсади – Суперлигада қолиш. Кейинги баҳсда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии