Дембеле сешанба куни жарроҳлик столига ётади. Усмон учун мавсум якунланди
06 фев 2020 20:30
Новости
Дембеле сешанба куни жарроҳлик столига ётади. Усмон учун мавсум якунланди
“Барселона” ҳужумчиси Усмон Дембеле оёғининг орқа сон қисмидан навбатдаги операцияни бошидан ўтказади.
Дембеле каталонияликларнинг ушбу ҳафта ўтказилган машғулотларида тизза пайларини чўзиб олган эди. As'нинг манбасига кўра, франциялик форвард келаётган сешанба куни Финляндияга учиб кетади ва у ерда жарроҳлик столига ётади.
Тахминий ҳисоб-китобларга бўйича 22 ёшли футболчи 4 ойга яқин муддатни ўтказиб юборади, бу эса унинг учун мавсум деярли якунланганини англатади.
Аввалроқ, “кўк-анорранглилар”нинг бошқа аъзоси Луис Суарес ҳам ўнг оёқ тиззасидаги жароҳати боис операция қилинган эди. Суареснинг ҳам жорий йилнинг ёзигача майдонга туша олмаслик эҳтимоли жуда юқори.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии