RU

Последние новости

12:01"Милан" 50 млн евролик трансферни амалга оширмоқчи  0 11:38Мбаппедан сўнг уч карра ЕЧЛ соҳиби ҳам ПСЖдан кетишини эълон қилди  2 11:15Мбаппе "Реал" деб Саудия Арабистонидаги 200 млн евро ва АПЛ клублари билан музокаралар ўтказишдан бош тортган  2 10:36«Ал Ҳилол» 60 миллионлик трансферга тайёргарлик кўрмоқда  0 10:10ПСЖнинг яна бир футболчиси беш йиллик фаолиятидан сўнг жамоани тарк этишини маълум қилди  1 09:44Тен Хаг «Манчестер Юнайтед» мухлислари ҳақида кескин фикр билдирди  15 09:18Про лигада мавсумдаги илк истеъфо содир бўлди  2 08:52Анчелотти Макроннинг Мбаппени Олимпиадага қўйиб юбориш ҳақидаги илтимосига муносабат билдирди  3 08:26Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  13 08:15РПЛ. "Зенит" - ЦСКА 0:1   0 08:10Бундеслига. "Майнц" - "Боруссия Д" 3:0   0 08:05Серия А. "Милан" - "Кальяри" 5:1   1 08:00Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:55Серия А. "Наполи" - "Болонья" 0:2   0 07:34Суперлига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  12

Дембеле молиявий қийинчиликларга дуч келган "Эвре"га 100 минг евро ўтказиб берди. Усмон шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади Новости

Дембеле молиявий қийинчиликларга дуч келган "Эвре"га 100 минг евро ўтказиб берди. Усмон шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади

Усмон Дембеле собиқ клубини қийин вазиятда қўллаб-қувватлаяпти.

RMC Sport"нинг хабар беришича, "Барселона" вингери Франция 4-дивизион вакили молиявий қийинчиликларга дуч келган "Эвре"га ёрдам қўлини чўзган. Журналист Александр Самсоннинг маълум қилишича, Дембеле тахминан 100 минг евро маблағни клуб ҳисобига ўтказган.

"Клуб президенти Самюэль Бригантино ва Эвре шаҳри мэри Ги Лефран саҳийлиги ва оғир паллада клубга кўрсатган ёрдами учун Усман Дембелега миннатдорчилик билдиришди. Усман – клуб тарбияланувчиси ва Эвре шаҳри фахри ҳисобланади.

Усман клубни доим қўллаб келган ва бугун, тарбиячиларимиз ҳамда волонтерлар ёрдамида, унинг 700 нафар аъзоси зўр шароитларда шуғулланиб, у босиб ўтган йўлдан ўтишлари учун имконият яратишга ўз ҳиссасини қўшди", – дейилади "Эвре" баёнотида.

Француз аввалроқ ҳам қадрдон клуби ва шаҳарга ёрдам қўлини чўзган. 2020 йил май ойида у коронавирусга қарши курашда иштирок этаётган тиббиёт ходимлари ва турли ассоциациялар вакилларини молиявий жиҳатдан қўллаган. Ўша йили у маҳаллий хайрия ташкилотларига қўшилган ва ёрдамга муҳтожларни қўллашда иштирок этган.

Усмон "Эвре"да 7 ёшдан шуғулланишни бошлаган. У клуб тизимида 2010 йилгача бўлган ва кейин "Ренн" клубига кўчиб ўтган.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика