RU

Последние новости

16:23Ўзбекистон футзал МТЖ дунёнинг биринчи рақамли жамоаси билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади  1 16:05"Манчестер Юнайтед" АПЛ юлдузи учун курашга қўшилди  1 15:44Холанд АПЛнинг "энг яхши ёш футболчиси" соврини қўлга киритиши мумкин   2 15:21Стефано Пиоли А Сериянинг бошқа бир грандида иш бошлаши мумкин  0 14:45"Реал Мадрид" Кроосга "Байер"дан ўринбосар топди  4 14:14Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:57"Астон Вилла" "Манчестер Юнайтед"га иккита гол урган футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  4 13:31Моуриньо: "Балки, баъзи мураббийлар мендан ақллироқдир, чунки..."  4 13:04Шлоттербек Чемпионлар Лигаси финали йўлланмаси қўлга киритилганини нишонлаш вақтида жароҳат олиши мумкин эди  3 12:32"Барселона" "Брюгге" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 12:00"Манчестер Юнайтед" "Реал Сосьедад" голкиперини сотиб олмоқчи  3 10:47EЧЛ ҳафта футболчисига номзод футболчилар маълум  11 10:20Анчелотти «Бавария»нинг шикоятларига жавоб қайтарди  38 09:48Жошуа Киммих қайси жамоага ўтиш ниятида эканлиги маълум  6 09:25Томас Тухель мағлубият сабабини ошкор қилди  11

Дембеле молиявий қийинчиликларга дуч келган "Эвре"га 100 минг евро ўтказиб берди. Усмон шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади Новости

Дембеле молиявий қийинчиликларга дуч келган "Эвре"га 100 минг евро ўтказиб берди. Усмон шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади

Усмон Дембеле собиқ клубини қийин вазиятда қўллаб-қувватлаяпти.

RMC Sport"нинг хабар беришича, "Барселона" вингери Франция 4-дивизион вакили молиявий қийинчиликларга дуч келган "Эвре"га ёрдам қўлини чўзган. Журналист Александр Самсоннинг маълум қилишича, Дембеле тахминан 100 минг евро маблағни клуб ҳисобига ўтказган.

"Клуб президенти Самюэль Бригантино ва Эвре шаҳри мэри Ги Лефран саҳийлиги ва оғир паллада клубга кўрсатган ёрдами учун Усман Дембелега миннатдорчилик билдиришди. Усман – клуб тарбияланувчиси ва Эвре шаҳри фахри ҳисобланади.

Усман клубни доим қўллаб келган ва бугун, тарбиячиларимиз ҳамда волонтерлар ёрдамида, унинг 700 нафар аъзоси зўр шароитларда шуғулланиб, у босиб ўтган йўлдан ўтишлари учун имконият яратишга ўз ҳиссасини қўшди", – дейилади "Эвре" баёнотида.

Француз аввалроқ ҳам қадрдон клуби ва шаҳарга ёрдам қўлини чўзган. 2020 йил май ойида у коронавирусга қарши курашда иштирок этаётган тиббиёт ходимлари ва турли ассоциациялар вакилларини молиявий жиҳатдан қўллаган. Ўша йили у маҳаллий хайрия ташкилотларига қўшилган ва ёрдамга муҳтожларни қўллашда иштирок этган.

Усмон "Эвре"да 7 ёшдан шуғулланишни бошлаган. У клуб тизимида 2010 йилгача бўлган ва кейин "Ренн" клубига кўчиб ўтган.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика