RU

Последние новости

18:10Ўзбекистон кубоги. Учта ўйиндан ОНЛАЙН НАТИЖА  0 18:05Акобирхўжа Шукуруллаев ишлаган ўйинда меҳмон жамоага техник мағлубият ёзилди. Нимага?  0 17:57Сериал давом этади. Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан музокараларни давом эттирмоқда  0 17:00Марказий Осиё. "Аркадағ" ва "Истиқлол" пешқадамликни бой берди, "Абдиш-Ата" кучли учликдан узоқлашди  0 16:52Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкент вилояти футбол академияси U-16 жамоасини мағлуб этди  0 16:42"Ал Ҳилол" Анчелоттига йилига 50 млн евро таклиф қилмоқда  3 16:29Лутфулла Тўраев, Садриддин Абдуллаев, Камолиддин Тожиев — U-19 чемпионатида бу йил яна кимлар мураббийлик қилмоқда? (1-қисм)  0 15:46"Футбол олами". Меҳмонлар умуман гол ура олмаган 7-тур ҳақида батафсил  0 15:09Анчелоттидан "Реал" ҳам, Бразилия федерацияси ҳам норози   4 14:10Хави ёки тен Хаг Бундеслигада иш бошлаши мумкин  1 14:01Азизбек Ғаниев: "БАА Ўзбекистон билан ўйинга кичкина стадионни танлаганидан хайрон қолдим"  12 13:44Етакчи лигаларни бирлаштирган Жером Перлемутер июнда Тошкентга келади  2 13:34Ҳакам "Пахтакор" дарвозабонини майдондан четлатиб, тўғри қарор қилдими? Суперлиганинг 7-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  1 13:13Кунде уч марта кеч қолиб, захирада қолиб кетгани учун "Барселона" ходимларидан ёрдам сўради  7 12:57Анчелоттининг рад жавобидан сўнг Бразилия терма жамоаси мураббийлигига асосий номзод ўзгарди  1

Де юре — сайлов тугади. Де факто — очиқланиши керак бўлган масалалар ҳали ҳам бор Новости

Де юре — сайлов тугади. Де факто — очиқланиши керак бўлган масалалар ҳали ҳам бор

Тўғриси, адашиб кетдим.

Умид Аҳмаджоновдан умид қилаётганлар кўп. Ёш, сочига оқ тушиб улгурмаган, бунга қадар олимпия ҳаракати билан боғлиқ лавозимларда ишлаган кадр. Спортдан узоқда эмас, ишларига омад. Аммо саволим бор: Аҳмаджонов президентлиги қандай бўлади?

Янги президентда Мираброр Усмоновники каби ваколатлар бўладими? Айтмоқчи бўлганим, бунга қадар ҳамма бир кишининг оғзига қараб турган. Энди-чи? Клуб раҳбарлари, футболчилар, мураббийлар, ҳакамлар ва журналистлар фикри ташкилот учун аҳамиятли бўлса яхши. Ундай бўлмаса-чи?

Умид Аҳмаджоновнинг футболга кириб келиши Бобур Шодиев билан боғлиқ. Шодиев ЎФФ ижроқўмининг аъзоси ва “Пахтакор” президенти. Бунгача Аҳмаджонов шу клубда вице-президент эди. Демак, Шодиевнинг фикри ташкилот учун, ҳеч бўлмаганда, президент учун жуда муҳим, тўғрими? Мираброр Усмоновнинг роли бироз бошқачароқ эди. Демак, биринчи ўзгариш бор. Яхши ёки ёмон деган хулоса ҳозир керак эмас, чунки тизим қандай ишлашини ҳеч ким билмайди.

Танганинг иккинчи томонида Очилбой Раматов бор. “Локомотив”нинг оёққа туришида ва мамлакатнинг энг яхши клубларидан бирига айланишида катта роль ўйнаган инсон. Унинг мамлакат Бош вазирига биринчи вице экани инобатга олинса, мавқе жиҳатдан Умид Аҳмаджоновдан анча катта. Ташкилот ичида эса бунинг акси. Бунда асосий сўз кимники бўлади: Аҳмаджоновникими ёки Раматовники?

Келинг, масалани ижобий томондан ҳам баҳолаб кўрамиз. Бунгача фақат бир кишининг айтгани билан иш қилинган бўлса, энди маслаҳатлашиши мумкин бўлган камида уч киши бор: Шодиев, Раматов, Аҳмаджонов. Умид қиламанки, бу сўз эркинлиги мавжуд бўлган, шаффофлик ва профессионалиги бор ташкилот учун дастлабки қадам. Ва албатта, бунинг акси ҳам бўлиши мумкин. Бунгача барча савол фақат битта инсонга эди. Ҳозир эса уч киши ўртасида айланиб қолишимиз катта эҳтимол.

ИИБ бошлиғи Пўлат Бобожонов, ЎзДЖТИ ректори Шоакрам Исроиловнинг вице бўлгани тушунарли. Бундан 4 йил аввал Усмоновнинг ўзи ёрдамчиларини ўқиб эшиттирганида ҳам бу кабилар бор эди. Футбол учрашувларида энг биринчи талаб — хавфсизлик, демак, соҳанинг энг катта одами керак.

Бироқ бошқа томони ҳам бор. Усмонов ўз вицеларини ўқиганида Асқар Толибжонов ва Сардор Раҳматуллаев ҳам қатордан кам бўлмаганди. Улар ҳозир аросатда. На ишдан кетгани борасида хабар бор ва на жойида қолгани. Де юре ҳеч ким ишдан кетмади. Умид Аҳмаджонов ўзининг биринчи йиғилишида уларни қайта таништириши — биринчи вариант. Иккинчиси, ҳеч қандай таништирув бўлмайди ва ҳаммаси келган жойидан давом этади, яъни, эски қаҳрамонлари билан.

Раҳматуллаевнинг ўрнини Очилбой Раматов эгаллаб бўлди. Балки биринчи лавозими — бош котиблик учун керак бўлиб қолиши катта эҳтимол. Терма жамоалар сўзига эса Асқар Толибжонов номи қўшиб эсланади, тўғрими?

Хуллас, шунақа гаплар. Айтмоқчи бўлганим, сайлов ўтиб, ҳаммаси тугагани йўқ. Энди янги цикл бошланди. Биз Умид Аҳмаджоновнинг ЎФФдаги илк йиғилишини кутамиз. Янги раҳбарларнинг барчасидан яхшисини умид қилганим ва уларни ҳурмат қилганим ҳолда айтаманки, эскилар ва янгиларнинг алмашиши ўртасида барибир эскилик сарқити кўринди. Номзод сайлов куни кўрсатилди ва унга ҳамма бир овоздан қўл кўтарди. Бунда янги президентга эътироз йўқ, шунчаки унинг номи нима сабабдан яширилгани тушунарсиз. Аслида бунга эски раҳбарият жавоб бериши керак, янгиси эса келган кунидан буёғига жавоб беради.

Хулоса(м). Мухлислар ва журналистлар умиди ҳам янгидек бўлиши учун, биз фақат янгиларни кўришимиз керак. Эскиларни эса таниймиз, биламиз. Ҳурматни сақлаб қолишимиз учун, улар аввал ўзларини ва кейин қолганларни ҳурмат қилиб, янгиларга ишонч билдиришлари ва жой бўшатишлари чиройли иш бўларди. Ахир вақтида кета олиш ҳам бир санъат...  


Автор :
Рейтинг: +46   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика