Де Йонг "Реал"га қарши баҳсда иштирок этмаслиги мумкин
11 фев 2019 19:05
Новости


Де Йонг "Реал"га қарши баҳсда иштирок этмаслиги мумкин
"Аякс" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал илк учрашувини ўтказиб юбориши мумкин.
Маълумотларга кўра, голландиялик футболчининг сонида муаммо бор. Айнан шу муаммо туфайли 21 ёшли хавбек "Хераклес" билан ўйин пайтида алмаштирилди.
"Аякс" - "Реал" учрашуви 13 февраль куни бўлиб ўтади. Олдинроқ, Де Йонг "Барселона" билан шартнома имзолагани эълон қилинган эди.
Похожие новости

Комментарии