RU

Последние новости

15:27Бразилияда ҳакам 23 та (!) қизил карточка кўрсатди: Халк воқеа марказида  1 15:06Суперлига. "Навбаҳор" XXI асрда "Пахтакор"ни меҳмонда ютмаган  2 14:38Таниқли мураббий "Реал" қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  7 14:14Ҳужумчини сабр билан кузатиб боради, орқа томонида бўш ҳудуд очиб қўймайди... Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини таҳлил қилинди  17 13:53"Челси" Росеньор олдига қатъий талаб қўйди  0 13:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал" таркибига қўшилди  0 13:13Ўзбекистон Кубоги саралашида 16 жамоа қатнашади: уларнинг орасида ҳаваскор жамоа ҳам бор  0 12:56U-17 Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йиғин бошлади  2 12:36"Арсенал" учун янги муаммо: Артета футболчиларининг жароҳати ҳақида гапирди  0 12:07Қотиллик учун жазо ўтаб чиққан дарвозабон яна қамоққа қайтарилади  1 11:39"Челси" футболчиси клубда қолишни хоҳлайди, аммо раҳбарият бошқача фикрда  0 11:15Икки футболчи учун 100 миллион. "Реал" ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсадларини белгилаб олди  7 10:34"Нефтчи" - "Андижон" учрашувига чипталар сотуви бошланди  11 09:52Дибаланинг кейинги манзили маълум  4 09:24Хави 2023 йилда Мессининг "Барселона"га ўтмаганига жамоа президентини айблади  33

Де Брюйне янги клуб топди: бу "Сити"га ёқмайди Новости

Де Брюйне янги клуб топди: бу "Сити"га ёқмайди

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне қарийб ўн йил давомида ўзининг уйидек бўлиб қолган клуб билан хайрлашишга яқинлашмоқда.

"Шаҳарликлар" билан хайрлашиш қарори қабул қилинган бўлса-да, бельгиялик футболчи ҳали янги клуби борасида қарор қабул қилмаган. Бироқ вариантлардан бири кўпчиликни ҳайратда қолдиради.

Маълум бўлишича, Де Брюйненинг хизматларига Лондоннинг "Арсенал" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Кевиннинг ўзи эҳтимолий ўтиш ҳақида хабардор эканлиги ва бошқа таклифлар қаторида буни ҳам кўриб чиқишга тайёр эканлигини тасдиқлади:

"Очиғини айтганда, ҳозирча қаерга боришимни билмайман. "Сити"дан кетиш қарори яқиндагина қабул қилинди.

Мен манфаатдор томонлар билан суҳбатлашиб, ўз жамоасида ҳақиқатан ҳам кўришни хоҳлайдиганларни аниқлашим керак бўлади", – деди у.

Мавсумнинг биринчи ярмидаги жароҳатларга қарамай, 33 ёшли Де Брюйне "Сити" учун 33 ўйинда иштирок этиб, 5 та гол уриш ва 8 та голли узатма беришга улгурди. Унинг тажрибаси, майдонни кўра билиши ва етакчилик хислатлари ҳамон юқори даражадаги клубларнинг эътиборини тортмоқда.

Агар "Арсенал"га ўтиши амалга ошса, бельгиялик футболчи нафақат Англияда қолади, балки "шаҳарликлар"нинг асосий рақобатчиларидан бирини янада кучайтиради.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика