Де Брюйне: “Олд Траффорд”да ҳар доим ғалабага эришиб, уйимиздаги учрашувларда нега қийналишимизни тушунмайман”
07 мар 2022 08:30
Новости
Де Брюйне: “Олд Траффорд”да ҳар доим ғалабага эришиб, уйимиздаги учрашувларда нега қийналишимизни тушунмайман”
АПЛ 28-турида МЮ устидан йирик (4:1) ғалаба қўлга киритилишига катта ҳисса қўшган “Ман Сити” хавбеки Кевин де Брюйне ўз фикрлари билан бўлишди.
“Ўйлашимча, “Манчестер Юнайтед” бизга қарши аввалги ўйинларга қараганда бироз бошқача ўйнади. Улар прессинг қилишга интилишди ва 1-таймни яхши ўтказишди. Бироқ, 2-бўлимда биз кўпроқ вазиятларга эга бўлдик.
Имконият туғилганда, мен тўғри жойда бўлишим зарур. “Олд Траффорд”да ҳар доим ғалабага эришиб, уйимиздаги учрашувларда нега қийналишимизни тушунмайман. Бугун жуда яхши ўйнадик ва уч очкога лойиқ эдик.
Чемпионлик пойгаси эса ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни ўз ичига олади. Кеча “Ливерпуль” зафар қучди ва биз тўғри жавоб қайтардик. Баъзида керакли натижага эриша олмаяпмиз, аммо ҳар доим тўғри ўйнаймиз. Чемпионлик учун охиригача курашамиз”, дейди дербида дубл+ассист қайд этган де Брюйне.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии