RU

Последние новости

22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  0 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  1 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  0 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  20 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  7 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  12 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  6

Давронжон Эргашев: «Оилавий дуодамиз» Новости

Давронжон Эргашев: «Оилавий дуодамиз»

«Бунёдкор»нинг тожикистонлик легионери Давронжон Эргашев карантин сабабли айни кунларда ўз уйида бўлиб турибди.

- Ўзбекистонда карантин эълон қилинганидан кейин юртимга, Тожикистонга келганман. Ҳозирда Хўжанд шаҳрида оила аъзоларим билан биргаман. Айтишим керак, кутилмаган таътил сабабли формани йўқотиб қўймаслик мақсадида кунига икки маҳалдан машғулот ўтказяпман. Эрталаб фитнесс залида шуғулланаётган бўлсам, тушдан кейин собиқ жамоадошларим билан бирга машғулотларда қатнашяпман. Гарчи таътилда бўлса-да, жим ўтирганим йўқ.

Албатта мураббийлар билан алоқада бўлиб турибман. Айнан уларнинг кўрсатмалари асосида машғулот ўтказяпман.

Яратганга шукр, Тожикистонда вазият яхши. Ҳаёт доимгидек давом этмоқда. Ҳукумат томонидан коронавирусга қарши барча эҳтиёт чоралари кўрилган. Биз қардош халқлармиз. Шунинг учун доим Ўзбекистонда ҳам вазият тезроқ яхши томонга ўнгланиши тарафдоримиз. Бунинг учун дуодамиз. Хусусан, ҳар куни ота-онам билан Ўзбекистондаги ҳаёт одатдаги тарзга қайтиши учун дуо қиляпмиз. Умид қиламанки, ҳаммаси яхши бўлади.

Тожикистонда миллий чемпионат ўйинлари бошланди. Албатта ўйинларни кузатиб боряпман, фақат ойнаи жаҳон орқали. Боиси, учрашувлар ҳозирча мухлисларсиз ўтказилмоқда. Клубларда бир қатор ўзбекистонлик футболчилар ўйнаётганидан ҳам хабарим бор. Хусусан, ўтган мавсум «Бунёдкор»да тўп сурган Санжар Рихсибоев ҳозир «Хўжанд» шарафини ҳимоя қилмоқда. Айтишим керак, жамоа ишқибозлари Санжар ҳақида илиқ фикрларни билдирмоқда. Зеро, у бунга муносиб, чунки Санжар қисқа вақт ичида ўзини кўрсата олди ва ҳақли равишда мухлислар меҳрини қозонди. Худо хоҳласа Рихсибоев чиройли ўйинлари билан яна ишқибозларни хурсанд қилади, деган умиддаман.

«Бунёдкор»да эътиборимни тортган асосий жиҳат шу бўлдики, жамоада барча, мураббийлар, футболчилар ва бошқалар, ҳамма бир-бирини қаттиқ ҳурмат қилар экан. Жамоа бир оила бўлиши керак дейишадику, «Бунёдкор» ростдан бир оила. Рости, тезроқ карантин тугаса-ю, жамоа қайтсам, дейман, - дейди Эргашев.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика