RU

Последние новости

21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  32 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  9 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   7 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  14 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  8 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4

Давронбек Каримов: "Мухлислар кейинги мавсумда бошқача “Норин”ни кўришади" Новости

Давронбек Каримов: "Мухлислар кейинги мавсумда бошқача “Норин”ни кўришади"

Про-Лига 34-туридан ўрин олган “Истиқлол” - “Норин” (2:0) учрашувидан сўнг “Норин” клуби раҳбари Давронбек Каримов “championat.asia” сайтига интервью берди.

Мавсум бошида бизда жамоамизни Суперлигага олиб чиқиш вазифаси қўйилган эди. Дастлабки даврада жамоамизга Вали Келдиев мураббийлик қилган бўлса, давралар оралиғида жамоамизга янги бош мураббий – Рустам Дўрмоновни тайинладик.

Мавсум биз учун оғир кечди. Биласизлар, Про-Лига “А” гуруҳида ўз олдига юқори мақсадларни қўйган жамоалар иштирок этади. “Норин” жамоаси ташкил этилганига кўп бўлгани йўқ, жамоамиз шаклланишда давом этмоқда. Насиб этса келаси мавсумда ёрқинроқ ўйин кўрсатиб, мухлисларимизни хурсанд қиламиз деган умиддаман.

Про-Лига “А” гуруҳида иштирок этаётган “Сурхон”, “Динамо”, “Машъал”, “Андижон” каби ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келаётган клубларга омад тилайман. Умуман олганда бизга бу каби жамоалар билан учрашувлар ўтказиш янада кўпроқ тажриба тўплашимизга олиб келди, “А” гуруҳидаги иштирокимиз учун Ўзбекистон ПФЛга миннатдорчилик билдирамиз. Кейинги мавсумдан албатта ўйинимиз кучаяди, мухлислар бошқача “Норин”ни кўришади.

Жамаоамиз футболчилари мавсум давомида жароҳатлар олишди. “Сурхон” жамоаси билан бўлган учрашувда жамоамизда асосан ёш футболчилар ҳаракат қилишди. “Хоразм” жамоаси биз учун ноқулай ҳисобланади, шу жамоа билан ўйинда хоҳ сафарда, хоҳ уйда бўлсин, ғалаба қозонишимиз қийин бўлаяпти. Жамоамиз олдида мақсад ўзгармайди, қайси жамоага қарши майдонга тушмайлик, бизда мақсад фақат ғалаба бўлади.        

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика