RU

Последние новости

19:55Суперлига. "Сўғдиёна" - ОКМК 4:1 (матнли трансляция)  21 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  0 19:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  8 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  2 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  3 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  16 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0

Даврон Каримқулов: "Биз ўз ўйинимизни кўрсата олмадик" Новости

Даврон Каримқулов: "Биз ўз ўйинимизни кўрсата олмадик"

“Бунёдкор” – “Металлург” жамоалари дастлабки чорак финал учрашувидан кейин бекободликлар ҳимоячиси Даврон Каримқулов ўйин ҳақидаги ўз фикрларини билдирди.

- Афсуски, бугун биз ўз ўйинимизни намойиш эта олмадик. Биринчи давра охирида жамоанинг барча ўйинчилари оптимал формага кириб олишганди. Чемпионатдаги пешқадамларнинг барчасига муносиб қаршилик кўрсатгандик. Бугун эса “Бунёдкор”га биринчи навбатда тезликда ютқаздик. Тошкентликлар шу тезликларига мос тез ва аниқ фикрлашлари эвазига ҳам бизни ортда қолдиришди. Ўтказиб юборилган голларда биз ҳимоя чизиғи вакилларининг хатолари бирламчи бўлганлиги бу борада чемпионат ўйинларигача ишлашимиз кераклигини кўрсатди. Худо хохласа, Жиззахдаги учрашувгача бу мағлубиятни унутамиз ва сафар учрашувига жиддий ҳозирлик кўрамиз. Иккинчи даврада осон ўйинларнинг ўзи бўлмайди. Аммо биз худди биринчи даврадагидек ишқибозларимизни хурсанд этишга бел боғлаганмиз, - дейди Даврон Каримқулов. 


"Металлург" матбуот хизмати

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика