RU

Последние новости

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  2 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  2 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  39 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Даврон Ҳошимов: "Пахтакор" сафида ўйнаётганимдан хурсандман" Новости

Даврон Ҳошимов: "Пахтакор" сафида ўйнаётганимдан хурсандман"

Жамоамиз ҳимоячиси Даврон Ҳошимов мавсумни яхши ўтказиб, чемпионликни қўлга киритишга муносиб ҳисса қўшди.
Даврон чемпионлик мавсумига бағишланган саволларга жавоб берди.

- Мавсумга қандай баҳо берган бўлардингиз?
- Ижобий. Чунки биз олий лигада ғолиб чиқдик. Мавсум бошланишидан аввал жамоа билан келишган ҳолда мухлисларни хурсанд қиладиган натижага эришишни истагандик. Якунда бунинг уддасидан чиқдик. Ўйлашимча, намойиш этган ўйинимиз ва эришган натижаларимиз мухлисларимизга маъқул келди. Ҳар бир ўйинда чиройли футбол кўрсатишга ҳаракат қилдик. Чемпион бўлиш ҳеч қачон осон бўлмайди. Бунинг учун йил давомида меҳнат қилиш керак.

- "Пахтакор" мавсумни мағлубиятсиз якунлади. Бунинг асосий сабаби нимада?

- Бунга рақибларни учрашувдан олдин жуда яхши ўрганганимиз ва ўйин давомида турли ўзгаришлар қила олганимиз сабаб бўлди. Масалан, "Локомотив" билан иккинчи даврадаги баҳсга бир ҳафта давомида жиддий тайёрландик. Рақибнинг кучли ва кучсиз тарафларини ўргандик. Ўзимизни руҳий тарафдан издан чиқаришга уринишларга эътибор қилмаслигимизни мураббийлар таъкидлаб ўтишди. Натижада ҳал қилувчи ўйинда мезбонларни 3:1 ҳисобида доғда қолдирдик. Баъзида мураббийлар учрашув мобайнида зарур ўзгаришларни амалга оширишди. Шунингдек, машғулотларда яхши ишладик. Бу эса ўйинларда бизга қўл келди. Қийин ҳолатлардан чиқиб кетишда жамоавий аҳиллигимиз ёрдам берган ҳолатлар учради.

- Жамоада бу йил характер пайдо бўлди деб ўйлайсизми?
- Ҳа, ўтган йили шу жиҳат бизга етишмай қолганди. Бу мавсумда эса қийин кечаётган беллашувларда ҳам бир-биримизни қўллаб-қувватладик. Тажрибамиз ошди. Ўтган йили тажрибанинг етарлича эмаслиги бизга қимматга тушганди. Ўзимизга керакли хулосаларни чиқариб, олдинги хатоларга йўл қўймадик.

- Энг қийин учрашув сифатида қайси баҳсни таъкидлаб ўтасиз?
- Биринчи ўринда охирги турда "Бунёдкор" билан ўтган беллашувни. Чемпион бўлиб улгурганимиз учун ўйинга киришиб кетишимиз осон кечмади. Рақиб 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олганда руҳимизни туширмадик ва сўнгги дақиқаларда ғалабани тортиб олдик. Ўша куни мен учун мавсумдаги энг қийин ўйин бўлди. Жамоадошларим Намангандаги ўйин ҳақида гапиришганди, бироқ мен у ерда дисквалификация сабабли ўйнамагандим.

- "Пахтакор"дан қайси футболчилар ушбу мавсумда ўсишга эришишди?
- Жамоадошларимдан Жамшид Искандеров, Игорь Сергеев ва Александр Мерзляковни таъкидлаб ўтган бўлардим. Жамшид ва Игорь тажрибага эга бўлиши билан ўйинчилари кучайиб бормоқда. Саша эса жамоага тўлиқ киришиб кетди.

- Кейинги йилда олдингизга қандай мақсадлар қўйгансиз?
- "Пахтакор" билан олий лига, Ўзбекистон Кубоги ва Чемпионлар лигасида муваффақиятли қатнашиш. Чемпионлар лигасида ижобий натижага эришишни барчамиз хоҳлаяпмиз. Мухлисларни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз. Яна шуни таъкидлашни истайманки, севимли жамоам сафида ўйнаётганимдан жуда бахтиёрман!
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика