RU

Последние новости

12:55Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Ўзбекистон (матнли трансляция)  0 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  9 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  3 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  3 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  22 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  12 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  10 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  26 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  6 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0

Даврон Ҳошимов: “Ўйлашимча, адолатли ҳисоб қайд этилди” Новости

Даврон Ҳошимов: “Ўйлашимча, адолатли ҳисоб қайд этилди”

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган “Машъал” – “Навбаҳор” (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар ҳимоячиси Даврон Ҳошимовнинг фикрларига қулоқ тутдик.

Айтиш керакки, Ҳошимов учрашувнинг сўнгги дақиқаларида иккирнчи сариқ карточкасини олиб, майдонни барвақт тарк этди.

- “Машъал”га қарши ўйиндан кейиндан олган таассуротларингиз қандай?


“Жуда қийин ўйин бўлди. Чунки “Машъал” турнир жадвалидаги ўрнидан келиб чиққан ҳолда бизга етарлича қаршилик кўрсатаришини тахмин қилгандик. Муборакдаги баҳсда ғалаба қозониб, турнир жадвалидагҳолатини яхшилаб олишни режалаштирганди. Биз ҳам ғалаба учун боргандик. Ўйлашимча, дуранг адолатли ҳисоб бўлди.

- Сизнингча, “Навбаҳор”нинг ғалаба қозона олмаганига нима сабаб бўлди?


“Юқорида айтганимдек, Муборакга ғалаба қозонишни мақсад қилган ҳолда ташриф буюргандик. Ўз навбатида “Машъал” ҳимояда беш киши бўлиб ҳаракат қилди. Қолаверса, жуда тартибли ўйин кўрсатди. Жорий мавсумда “Навбаҳор” меҳмондаги баҳсларда ғалаба қозониши қийин бўлмоқда. Шу томонлари бизнинг ғалаба қозона олмаганимизга сабаб бўлди.




- Сўнгги дақиқаларда майдонни барвақт тарк этдингиз. Ўша вазиятда нима бўлди?


“Майдондан четлатилган вазият борасида гапирсам, ўша вақтда рақиб ҳужумини тўхтатиб қолдим. Бўлмасам, вазият жиддий тус олиши мумкин эди. Гол ўтказиб юбормаслик учун ҳам рақибга нисбатан қўполроқ ҳаракат қилдим.

- Жамоангиз ўз олдига қўйган вазифасини бажара олдими?


“Навбаҳор” мавсум бошида юқори ўринларнинг бирини қўлга киритиш ва халқаро майдонга йўлланма олиш вазифаси қўйилганди. Афсуски, натижаларимизда ижобийлик етишмагани туфайли керагидан кўп очколарни қўлдан чиқардик. Эндиликдаги мақсадимиз олдимизда турган учта баҳсда ғалаба қозонишимиз ва мухлисларимизни хурсанд қилмоқчимиз.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика