RU

Последние новости

01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  24 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  45 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  8 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  18 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  6 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  5 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  5 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  4

Даврон Ҳошимов: "Майдонга ким тушиши муҳим эмас, асосийси - ғалаба" Новости

Даврон Ҳошимов: "Майдонга ким тушиши муҳим эмас, асосийси - ғалаба"

Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасидаги КХДР ва Яман терма жамоаларига қарши ўйинларга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Даврон Ҳошимов бўлажак ўйинлар олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.


"Тайёргарликлар жуда яхши, кўтаринки руҳда ўтмоқда. Бизни олдинда жуда муҳим ўйинлар кутиб турибди. Худо хоҳласа КХДР устидан ғалаба қозониб, жадвалда улардан узиб кетишимиз лозим. КХДР билан бўлган дастлабки ўйиндаги мағлубиятдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда бу ўйинга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. КХДР стандарт вазиятларида жуда хавфли рақиб. Ҳар бир стандарт вазиятлари бўйича алоҳида шуғулланмоқдамиз. Рақибни жиддий ўрганилмоқда. Барчамизнинг мақсад ва вазифамиз мухлисларимизни хушнуд этиш. Биз битта жамоамиз. Майдонда ким тушишидан қатъий назар ғалаба қозонсак бўлгани. Мени жойимда Ислом Тўхтахўжаев ўйнамоқда. Тўхтахўжаев позицион жиҳатдан жуда кучли ҳимоячи саналади. Ислом ҳимояда юксак даражада ҳаракат қилади. Шу боисдан мураббийларимиз унга ишонч билдиришмоқда. Муҳими ғалаба ва уч очко. 12 ноябрь куни ҳужумкор футбол намойиш этамиз", - дейди Даврон Ҳошимов.

Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика