RU

Последние новости

09:43"Арсенал" "Лейпциг" ўйинчисини 60-70 миллион еврога сотиб олиш бўйича музокараларни бошлади — L'Equipe  0 09:15Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди  6 08:48Суперлига. 4-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  2 08:20Эрон футбол федерацияси АҚШ президентининг гапларига жавоб қайтарди  6 07:53Трамп: "Эрон терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этишини ноўрин деб ҳисоблайман"  6 07:25Гвардиола Ҳусановни нима учун "Реал"га қарши учрашувда майдонга туширганини тушунтирди  5 03:03Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан иродали ғалаба, "Кристал Пэлас"да дуранг ва бошқа натижалар  0 02:58Европа лигаси. "Ноттингем" ўз майдонида ютқазди, "Ференцварош"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 02:12Умар Эшмуродов: "Дуранг ёмон натижа эмас"  0 01:58Аденис Шала: "Ҳозирги спорт ҳолатим аввалгидан яхшироқ"  2 01:45Рўзиқул Бердиев: "Ўша вазиятда рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди"  12 01:12Ойбек Рустамов: "Қизил бўлиши керак эди"  3 01:00Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 1:1  1 00:51Европа лигаси. "Рома"дан дуранг, "Астон Вилла"да ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:42Вадим Абрамов: "Ҳали ойлик олмадик, лекин ҳаракат бор"  2

Даврон Файзиев: "Узр сўрайман..." Новости

Даврон Файзиев: "Узр сўрайман..."

«Динамо» - «Бунёдкор» ўйинидан сўнг, мезбонлар устози Даврон Файзиев журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Бугунги учрашув ҳақида тўхталсангиз...

- Авваламбор, ОАВ ходимларини ўтган байрамлари билан табриклайман. Бугунги ва уч кун аввалги «Яшнобод»га қарши ва бугунги мағлубият учун узр сўрайман. Бугун ҳам «Локомотив» каби юқори савиядаги жамоага қарши ўйнадик ва бугун ҳам ғалаба қозонишни хоҳлагандик. Бугунги мағлубиятда балки мен айбдорман, чунки мағлубият мураббийники бўлади. Марказий ҳимояда қўпол хатолар қилдик. Мағлуб бўлдик, лекин футболчиларимга меҳнат қилганлари учун раҳмат дейман. Менимча, бугунги баҳсда дуранг адолатли натижа бўларди.

- “Динамо”нинг уй учрашувларидаги ёқимли анъанаси бузилди...


- Биз уйимиздаги учрашувларда мағлубиятга учрамай, ўз даражамиздан юқори сакрай олгандик. Яъни, ҳамма бизни Про-Лига клуби, аутсайдерга айланади, деганда ҳаттоки 3-ўрин учун курашиб, “планка”ни юқорига кўтаргандик. Биринчи даврани йил бошида кимдир менга турнир жадвали ўртасида тугатасилар деганида, мен бунга қарши бўлмасдим. Ҳозир эса “планка”ни кўтарганимиз учун даврани янада юқорироқ ўринда якунлашни истагандик.

- Жамоанинг бугунги мағлубиятида кубокдаги “Яшнобод”га қарши мағлубият таъсири қай даража бўлди?


- “Яшнобод”га қарши кубок учрашувида мен ўйин амалиёти бўлмаган захира футболчиларга имконият бердим, аммо улар ишончни оқлай олишмади. Ўшанда жамоамиз ўйиндан олдин рақибни руҳан мағлуб этганди. Бунда менинг ҳам айбим бор, жамоани ҳар тарафлама тайёр қила олмаганим учун. Таркибимизда ўзгаришлар бўлиши аниқ. Аммо, голеадорлар ҳам, яхши савиядаги футболчилар ҳам катта пуллар эвазига келиши мумкин. Биз эса фақат имкониятимиз даражасида бўлган футболчиларни таклиф эта оламиз.

- Бугунги учрашувда ҳакамлар ўйин тизгинини қўлдан бой беришди...


- Бугунги ҳакамларга жиддий эътирозим йўқ, фақат битта эътирозим - ҳали қўшимча вақт тугаб бўлмай биз жарима тепишимиз керак бўлганда ўйинни тугатиб қўйишди. Эшитишимча, бугунги ҳакамни ОФК вакиллари кузатишган. Баҳони ўшалар беришади. У яна бир вазиятда аввал жарима зарбаси белгиламоқчи бўлди, лекин кейин ўйинни давом эттирди. Пенальти борасида ҳали аниқ фикр айта олмайман.

- Давралар оралиғида таркибда жиддий ўзгаришларга қўл уриладими?


- Бугун рақиб жамоа сафида Лутфулла Тўраев ва Анвар Ғофуров тажрибали футболчилар сифатида ўйинни бошқаришди, ёшлар улар ортидан эргашди. Улар майдонда мураббийнинг барча кўрсатмаларини бажаришди. Биз ҳам ҳимоя, таянч ярим ҳимояси, ҳужумни кучайтира оладиган футболчиларни топшимиз ва рақобатни оширишимиз керак.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика