RU

Последние новости

10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  2 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  2 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  5 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  12 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   2 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  0 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  3 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0 06:40АПЛ. "Ньюкасл" - "Шеффилд" 5:1   0 06:35АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Бернли" 1:1   2 06:30АПЛ. "Вест Хэм" - "Ливерпуль" 2:2   1 06:25Бундеслига. "Байер" - "Штутгарт" 2:2   0

Даврон Файзиев: "Сингапурни аутсайдерлар қаторига қўшишингиз мумкин, аммо..." Новости

Даврон Файзиев: "Сингапурни аутсайдерлар қаторига қўшишингиз мумкин, аммо..."

Таниқли шарҳловчи, ЎФА матбуот ва медиа департаменти раҳбари Даврон Файзиев Сингапурга қарши баҳсдан олдин ушбу учрашув ҳақида сайтимизга кичик интервью берди.

- Ўзбекистон терма жамоасини қийин баҳс кутиб турибди. Биринчи турдаги мағлубият сабаб энди очко йўқотмаслик керак. Сингапурга қарши баҳс қандай кечади деб ўйлаяпсиз?

- Биринчи навбатда хоҳлардимики, футболчилар 5:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг худди Яманга қарши баҳс бўлмагандек, аввалги кайфият билан майдонга тушишсин. Чунки Сингапур авваллари кучли жамоа бўлмагани сабаб футболчиларни бироз чалғитиб қўйиши мумкин, бироқ Вадим Абрамовнинг кучли жиҳатини ҳамма яхши билади. У футболчиларнинг рухиятига кучли таъсир кўрсатади. Сингапурни аутсайдерлар қаторига қўшишингиз мумкин, аммо аслида жамоа нормал даражада ўйнаяпти. Вадим Абрамов йигитларни рухан тўғри ёндоштира олиши керак.

- Сингапур дастлабки иккита турда 2тадан гол уришга муваффақ бўлди. Рақибнинг ўйини ҳақида нима дея оласиз?

- Уларнинг ўйинини чуқур таҳлил қилиб бера олмайман, чунки Сингапурнинг баҳсларини мунтазам томоша қилаётганим йўқ. Бунинг устига битта-иккита ўйиндан хулоса чиқариб бўлмайди. Бу аввалги Сингапур эмас. Аслида мамлакатнинг ўзига назар ташласак, улар максимал даражада юқорига интилишмоқда. Технология, интизом, замонавийлик... Худди шу нарсани футболда кўряпмиз. Янгича ёндашув, замонавий жамоа. Тўғри бу ерда талантлар кўп эмас, бироқ улар ён-атрофдаги иқтидорларни излаб топиб, тарбиялашмоқда. Ҳозирги кунда жамоа замонавий ва тартибли кўринишга келган. Бироқ Ўзбекистон даража жиҳатдан кучли ва навбатдаги баҳсда шу даражани кўрсатиб бериши керак.

- Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоа учун чартер рейс ташкил қилди. Бундан наф борми?

- Агарда шу чартер рейс бўлмаганда Сингапурга 7 соатда эмас, тахминан 13-14 соатда етиб келган бўлардик. Тикланиш ва шунга ўхшаш жараёнлар қийин кечган бўларди. Чартерда эса футболчилар дам олиб, ухлаб, эркин келишмоқда.

- Абрамов ҳақида тўхталсак. Унинг услубини тажовузкор дея оласизми?

- Тажовузкормаску... Тажовузкор деганда кўз олдимга "Атлетико" келади. Умуман бўшлиқ қолдирмайдиган, кескин ўйнайдиган жамоа. "Сити"? "Шаҳарликлар"ни фақат ҳужумда тажовузкор дейиш мумкин, бироқ инглизлар ва Абрамов жамоаси Мадрид клуби каби суякка-суяк ўйнамайди. "Атлетико" прессинг ва тўпни эгаллашда ҳам жуда фаол. 

- Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари билан бирга Сингапурга учяпсиз. Йигитларнинг кайфияти ҳақида нима дея оласиз?

- Кайфият тушкун эмас, бироқ хаддан ташқари ишонч ҳам зарарга ишлаши мумкин. Умид қиламанки бу нарса йўқ. Вадим Абрамов бу ҳақида матбуот анжуманида гапирган эди. Футболчиларга ҳам айтганига ишончим комил. Сингапур Яманга нисбатан тартиблироқ, бунинг устига тропик иқлимда ўйналади. Бу жамоага жиддий тайёргарлик кўриш керак.

- Сўнгги савол. Самолётда учишдан қўрқасизми. Ҳозиргина камарни тақиб олганингизга шу саволни беришга қарор қилдим.

- Шунчаки камар тақиш кераклигини кўрсатувчи чироқ ёнди (кулиб). Мен ҳам Сингапур каби тартибли бўлишга ҳаракат қиляпман, бунинг устига қўниш вақти бўлди. Бу пайтда камарларни тақиш лозим. Умуман олганда самолётдан умуман қўрқмайдиган инсонни учратмаганману, қўрқиш даражам бошқаларникидан баланд эмас дея оламан. Хотиржамман.

Рейтинг: +95   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика