RU

Даврон Файзиев: "Самарқанд вилояти янги ҳокими Эркинжон Турдимовни барчамиз футбол жонкуяри сифатида ҳам биламиз" Новости

Даврон Файзиев: "Самарқанд вилояти янги ҳокими Эркинжон Турдимовни барчамиз футбол жонкуяри сифатида ҳам биламиз"

«Динамо» - «Машъал» (2:0) учрашувидан кейин «Динамо» бош мураббийи Даврон Файзиев ўйин борасида ўз фикрларини билдирди.

- Муҳим ўйинда ишончли ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Айниқса, “Машъал” жамоасининг пешқадамлардан бири эканлигини инобатга олиб, ўйин оғир кечишини билардик. Қолаверса, “Машъал”нинг сўнгги йилларда Самарқанддан ғалаба билан қайтаётгани, хусусан мен келгунимга қадар йил бошида “Динамо”ни мағлуб этгани бу жамоанинг кучидан далолат эди. “Машъал” билан ўйинлардаги нохуш анъанага чек қўйганимиздан ҳам хурсандман.

“Ғолиблар муҳокама қилинмайди” деган гап бўлсада, бош мураббий сифатида жамоамни танқид қилишга ҳаққим бор. Бугун футболчиларнинг 15 кун давомида ўйин амалиётисиз қолганлиги билинди. Йигитлар майдонда бир-бирини ўзаро тушунишда қийналишди. Сабаби, чемпионат давом этаётган бир пайтда биз ўтган икки турда майдонга туша олмадик ва рақиб ҳам топа олмадик. Мени шу нарса хавотирга солганди.

Энг асосийси 3-даврани яхши кайфият ва муҳим ғалаба билан бошладик. Барчаси режамиз асосида кечмоқда. Йил бошида айтганимдек, охиригача курашишда давом этамиз. Олдимизда жуда муҳим ўйинлар бор. Мен йигитлар потенциалига, жамоамиз кучига ишонаман. Ишонмаганимда мен бу ерда ишламасдим. Таркибимизда келажаги порлоқ бўлган футболчилар талайгина. Қолаверса, жамоамизга раҳбарият томонидан ҳам яхши эътибор берилаётгани кучимизга куч қўшади.

Самарқанд вилояти янги ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти Эркинжон Турдимовни барчамиз футбол жонкуяри сифатида ҳам биламиз. “Динамо”нинг кейинги ўйинларида Эркинжон Оқбўтаевичнинг ташрифлари кутилаяпти экан, биз ҳам эътиборга яраша барча мухлисларимиз ва раҳбариятнинг ишончини оқлашга бор куч ва ғайратимизни ишга соламиз.

Усмон Ибодов ёзиб олди.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика