RU

Последние новости

21:17Гвардиола Чемпионлар Лигаси учун кураш ҳақида: "Бизга яна 4 очко керак"  0 20:50"Аякс" Эрик тен Ҳагни қайтаришни режалаштирмоқда  0 19:39Роналдо: "Анчелотти – ажойиб мураббий. У барчасини изига солади"  8 19:14"Олтин тўп-2025" тақдирлаш маросимининг санаси ва жойи эълон қилинди  36 18:21Лапорта "Барселона" қачон асосий стадионига қайтишини тушунтирди  4 17:53"Манчестер Юнайтед" Родриго учун таклиф тайёрламоқда  5 17:25Эмилиано Мартинеснинг хизматлари "Барселона" ва МЮга таклиф қилинди  11 16:57BBC канали Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини танқид қилган Линекерни ишдан бўшатмоқчи  17 16:30Чемпионликни бой берган "Аякс" бош мураббийи истеъфога чиқди  3 16:03"Манчестер Сити" Украина терма жамоаси ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 15:34Роналду яқин орада фаолиятини тугатиш ниятида эмас  7 15:08Артета: "Арсенал" сўнгги уй ўйинида АПЛни ютишини орзу қилгандим"  4 14:45Breaking! "Манчестер Юнайтед" Матеус Кунья билан шартнома имзолашга яқин!  4 14:27"Лочинлар" "қалдирғочлар"нинг "қанотини қайирган" ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 14:18Валерий Седунов вафот этди  2

Даврон Файзиев: "Давралар оралиғидаги назорат ўйинида "Навбаҳор"ни осонлик билан ютиб қўйгандик" Новости

Даврон Файзиев: "Давралар оралиғидаги назорат ўйинида "Навбаҳор"ни осонлик билан ютиб қўйгандик"

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Даврон Файзиев ўз фикрларини билдирди.

Учрашув чиройли ва қизиқарли тарзда ўтди. Баҳс давомида гол уриш учун жамоамизда рақибга қараганда кўпроқ имкониятлар бўлди. Шунга қарамай бундай ўйинда ютқазиб қўйишимиз ҳам ҳеч гап эмасди. Футболда сен урмасанг, сенга уришади деган гап бор. Бугун айнан шу  ҳол рўй бериши мумкин эди. Бундай ҳолатни қандай баҳолашга ҳайронман. Ҳозирда яратган вазиятларимиздан ҳужумчила у ёқда турсин ҳимоячилар ҳам гол ура олшса керак деб ўйлайман.

Кеча ва бугун ўйиндан олдин футболчиларимизга кўрсатма бера туриб бир жиҳатга эътибор қаратишларини сўрадим. Яъни кеча"Андижон" футболчилари "Қўқон-1912" жамоаси билан ўйиндан олдин ютуқ чўнтагимизда деб ўйлашгани сабабли якунда рақибга имкониятни бой бериб қўйишди. Шунга ўхшаш воқеа такрорланмаслигини биринчи навбатда таъкидлаб ўтгандим.

Рақибни менсимаслик фикри туғилмаслиги учун бу гапларни айтгандим. Давралар оралиғидаги назорат ўйинида "Навбаҳор"ни осонлик билан ютиб қўйгандик. Йигитлардан ўша ғалабани унутган ҳолда учрашувга  жиддийроқ ёндошишларин истанандим. Футболчиларимиз биринчи бўлимда устунликка эришганларидан кейин осон ғалаба қозонар эканмиз деган ҳаёлга ҳам боришгани сезилди. Якунда ғалабани қўлга киртганимиздан хурсандман.

Ўйингоҳда ҳар икки жамоани қўллаб турган мухлисларга алоҳида раҳмат айтган бўлардим. Улар бугун яхшигина ўйинни гувоҳига айланишди. Келгусида ҳам суюкли жамоаларини муносиб тарзда қўллаб қувватлашларини тилаб қоламан. "Навбаҳор" жамоаси ҳақида гап кетганида, уларни бугун илиқ таассурот қолдирганликларини эътироф этган бўлардим. Агарда давралар оралиғидаги назорат ўйини билан солиштирадиган бўлсак, наманганликлар яхшироқ тарзда тўп суришди. Меҳмонда ҳаракат қилган жамоа сифатида яхши таассурот уйғотишди, - дейди Файзиев.


"Сўғдиёна" матбуот хизмати

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика