RU

Последние новости

14:00ҚПЛ. Яхшибоев ва Умаров ҳаракат қилаётган "Ордабаси" "Елимай меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 13:55Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Ўзбекистон 2:3 (матнли трансляция)  4 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  3 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  17 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  6 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  5 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  26 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  21 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  11 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  28 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1

Даврон Файзиев: "Бизга охирги пас ва якунловчи зарба етишмади" Новости

Даврон Файзиев: "Бизга охирги пас ва якунловчи зарба етишмади"

Coca Cola Суперлигасининг 15-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Қўқон-1912" (1:1) ўйинидан кейин меҳмонлар устози Даврон Файзиев матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Бугун ўйин бошланишидан олдин "Пахтакор-79" хотирасини ёд этдик ва кейин яхши кайфиятда ўйинни бошладик. Баҳс тўғрисида қисқача гапирадиган бўлса, ўйинга баҳони мухлислар беришади. Биз "Олимпик" ўйинларини таҳлил қилиб, етарлича тайёргарлик олиб боргандик. Майдонда иккинчи рақам остида ўйнашни ният қилганимиз йўқ эди. Ўйиндаги ҳисобга қараб майдондаги ҳаракатларимизни озгина ўзгартирдик. Керакли жойда 2 та ёки 3 та ҳужумчи билан ўйнадик. "Олимпик" катта ҳажмда ҳужумга борганда 5 та ҳимоячи билан ҳаракат қилдик. 

Бироқ йигитларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Улар берилган кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Фақат вазиятлардан унумли фойдаланишда оқсаяпмиз. 

Йигитлардаги бир нарса хурсанд қиляпти – улар биринчи даврадаги каби голдан кейин тушкунликка тушиб қолишмаяпти. Ўйин ҳақида умумий гапирсак, бизда вазиятлар кўпроқ бўлди. Бу – футбол. Кимдир хато қилади, кимдир ундан фойдаланиб кетади.

- Иккинчи таймда жамоангиз ҳимояга ётди ва қарши ҳужумлардан унумли фойдалана олмади. Шунча вазиятлар кўкка совурилишига нима сабаб бўлди? 

- Айтиб ўтганимдек, бизда турнир жадвалидан келиб чиқиб озроқ босим бор. Бош мураббий сифатида менда ва футболчиларда босим бор. Мураббий кўрсатма беради ва талаб қилади, футболчи эса уни ижро қилади. Шунча ҳужум кўкка совурилди, битта эмас тўртта яққол вазият қўлдан чиқарилди. Бизга охирги пас ва якунловчи зарба етишмади. Голни уриш мураббийга қоляпти. Ҳозир шу голни ҳам мураббийлар уриб берса, футболчиларнинг ўйнашига ҳожат қолмайди (кулади). Хато бор. Иш бор жойда хато бўлади. 

Танқидларни тўғри қабул қилишимиз ва уларни такрорламаслигимиз лозим. "Олимпик" катта куч билан олдинга ташланишини билардик. Биз керакли жойда қарши ҳужумга ўтдик, қайсидир ҳолатда прессингда ўйнадик. Қаердадир таваккал қилишга, қаердадир ўйин бошидаги тактикамизга қайтишга тўғри келди. 

Бугун икки жамоага ҳам 1 очкодан насиб қилган экан, аммо чиройли футбол гувоҳига айландик.  

- Биринчи давра давомида "Қўқон-1912"да яхшигина молиявий муаммолар бор эди. Ҳозир уларнинг маълум қисми бартараф этилдими?

- Ҳозирги кунда молиявий муаммо йўқ. Қисман бор, лекин биринчи давра билан солиштирганда 70-80 фоизи қопланди. Қолган клубларда ҳам шундай муаммолар учраб туради, бунга сабр қилишимиз керак.



Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика