RU

Последние новости

20:08Суперлига. 100 дақиқадан ошиқ давом этган ўйинда "Динамо" охирги паллада "Андижон"га гол уриб ғалаба қозонди  75 20:01U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон - С.Арабистони 0:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  18 20:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз уйида ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:58АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" ғалабага эришди, "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вулверхэмптон"га мағлуб бўлди  12 19:55Суперлига. ОКМК ўз майдонида камбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  14 19:16"Лестер" — "Ливерпуль". Диас, Салоҳ ва Варди асосий таркибда  1 19:11"Зира" — "Сумқайит". Абдихолиқов асосий таркибда, Жалолиддинов захирада  0 18:57ҚПЛ. Мухторовнинг 83-дақиқада урган голи "Турон"ни "Астана"га қарши ўйинда мағлубиятдан асраб қолди  0 18:22Про лига. "Локомотив" "Жайхун"ни йирик ҳисобда таслим этди, "темирйўлчилар"да 3 та ўйинда 3 та ғалаба  1 18:02РПЛ. "Рубин" Москвада "Динамо"га мағлуб бўлди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 17:26ОКМК — "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  1 16:03"Байер" Алонсонинг "Реал"ни бошқаришни истаётганини билади ва мураббийга тўсқинлик қилмайди  6 15:17"Боруссия" "Барселона" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:30"Манчестер Юнайтед" деярли 60 млн евро турадиган футболчига қизиқиш билдирмоқда  1 14:01"Ливерпуль" Салоҳ билан шартнома узайтирилганига қарамай, АПЛдан вингер сотиб олмоқчи  3

Даврон Файзиев: “Бизга омад етишмаяпти” Новости

Даврон Файзиев: “Бизга омад етишмаяпти”

“Сўғдиёна” – “Нефтчи” учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиев қатнашди.

– Барча гувоҳ бўлди – бугун жуда қизиқарли ўйин бўлди. Лекин натижа бизнинг фойдамизга ишламади. Биз сўнгги турлардаги учрашувларимиздан сўнг ўзимизга бўлган ишончни қайтараётган эдик. Мухлислар биздан албатта чиройли ўйин ва ғалаба кутишаётган эди. Бугунги натижа учун улардан узр сўрайман.

Бизнинг оғир кунларимизда ҳам, хурсандчилик кунларимизда ҳам тинмай қўллаб-қувватлаб туришаётганликлари учун мухлисларга раҳмат айтаман. Уларни ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз. Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, ўйин биринчи тўп киритилгунга қадар давом этди. Агар биз биринчи бўлиб тўп киритганимизда биз ғалаб қозонардик.

Умумий томонлама олиб қаралганда бугунги ўйин дуррангга мос эди. Ташкиллаштирган кўплаб хавфли вазиятларимизда сўнгги зарбани берадиган футболчи топилмади. Турнир жадвалининг пастки қисмида жуда қизғин кураш кетаяпти. Бу курашда олдиндан қўл кўтариш бўлмайди. Кўп учрашувларда етарлича 100 фоиз голга тортадиган вазиятлар яратаяпмиз. Уларни голга айлантиришда маҳорат ва омад етишмаяпти. Омад ҳам ўз-ўзидан келавермайди. Омад келиши учун тинмай меҳнат қилиш лозим. Омадни ўз томонимизга оғдириш йўлида ишлашда давом этамиз.

Жасур Ҳакимов кеча жамоа машғулотларига қўшилди. Унда чарчоқ аломатлари борлиги учун таркибга киритмадим. Шунингдек “Нефтчи” жамоасига қарши салкам икки ҳафта давом этган машғулотларимизда ҳам Жасур иштирок этмаганди”, - дейди Даврон Файзиев.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика