RU

Последние новости

00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  0 00:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 3:2 (матнли трансляция)   249 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  5 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  4 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  18

Даврон Файзиев: "Сўғдиёна"нинг муаммолари жуда кўп" Новости

Даврон Файзиев: "Сўғдиёна"нинг муаммолари жуда кўп"

"Локомотив" - "Сўғдиёна" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Даврон Файзиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мухлислар хурсанд бўлишди. Бироқ жамоамиз мағлуб бўлди. Тўртта ўйинда 11та гол ўтказиб юбордик. Шулардан 8тасини яққол ўз хатоимиз туфайли ўтказиб юбордик. Бугун иккала жамоа очиқ футбол намойиш этди. Хатоларимиз туфайли мағлуб бўлдик. "Локомотив"ни ҳаққоний ғалаба билан табриклайман", - деб гап бошлади Даврон Файзиев.  

Жамоа ҳали ҳам муаммолардан қутулгани йўқ. Бу фақат бизнинг эмас вилоятимиз муаммоси. Қўлимиздан келган барча ишни қилдик.

Журналистлардан кўп нарсани беркитдим, очиғини айтиш вақти келди. Футболчилар олдида жуда катта қарзимиз бор. Икки йил олдинги қарзлар ҳали ҳам бор. Бироқ бу мағлубиятларга баҳона эмас. Бошқа клубга ўтишни ўйладим, бироқ мен шу ерда, маҳаллий йигитлар билан чиройли ўйин намойиш этишни мақсад қилганмиз.

Уй ўйинларини Зоминда ўтказаяпмиз. У ерга боришда ҳам қийинчиликлар бўлмоқда. "Динамо"дан учралган мағлубиятдан сўнг ҳамон ўзимга келганим йўқ. "Омад ҳамиша келавермайди" деган мақол ўша ўйинга жуда мос эди.

Агар ҳозир жамоага 10та легионер олиб келиш мумкин, тўғрисини айтаман шундай бўлса ҳам улар Жиззахдан қочиб кетишади.

Мен ҳам легионер чақиришни, "Бунёдкор" ёки "Локомотив"дан кучли футболчини ўйнатишни истайман. Лекин маблағ бўлмагандан кейин ҳозирги футболчилар билан ҳаракат қилишга мажбурмиз.

Жиззахдаги стадион сентябрь ойига тайёр бўлишини айтишганди, бироқ ўша вақтга келиб майдон ҳали тайёр бўлмайди деб қўрқаман. Жиззахда футбол бор, бундан кейин ҳам, бўлади деб умид қиламан", - дейди Даврон Файзиев.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика