RU

Последние новости

10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:52“Ал Ҳилол“ Виктор Гёкереш бўйича таклиф юборди  0 10:28“Ал Насср“нинг асосий трансфер мақсади маълум  0 09:35Суперкомпьютер 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибини башорат қилди  6 09:04“Тоттенхем“ янги бош мураббийи билан маош ва шартнома шартлари борасида келишиб олди — Романо  1 08:32“Барселона“ футболчиси “Атлетико“ билан шартнома имзолади  0 08:00CAFA U-20 Championship 2025. Терма жамоамизнинг гуруҳдаги рақиблари маълум  3 07:26ЖЧ-2026 саралаш. Мундиал йўлланмасини ҳал қилган терма жамоамиз бугун Қатарни меҳмон қилади  12 01:53ЖЧ-2026 саралаши. Италия, Норвегия, Хорватия ва Бельгияда ғалаба  1 01:20Абдуқодир Ҳусановнинг Англиядаги мураббийи Манчестер университетининг фахрий докторлик унвонига сазовор бўлди  5 00:37"Манчестер Юнайтед" Виктор Дьокерешни сотиб олиш устида фаол ишламоқда  8 23:50"Ал Ҳилол" Нуньес вакиллари билан боғланди. "Ливерпуль" ҳужумчиси таклифга рози  1 23:24Польша терма жамоаси ўйинчилари Левандовскининг сардорлик боғичи олиб қўйилганини "нишонлашди"  11 22:32ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз уйида мағлуб бўлди  40 22:21Расман: "Манчестер Сити" 40 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  13

Даврон Файзиев: “Муаммолар гирдобидамиз” Новости

Даврон Файзиев: “Муаммолар гирдобидамиз”

"Насаф" - "Сўғдиёна" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Даврон Файзиев ўз фикрларини билдириб ўтди.
-Авваламбор “Насаф”ни ғалаба билан табриклайман. Бизнинг хатоларимиз қимматга тушди. Биринчи бўлимда йигитлар кўрсатмаларимни бажаришди. Лекин “Насаф” ҳисобни очгач, бизни олдинга юришга мажбур қилди ва хатоларимиздан унумли фойдаланди. Лекин футболчиларимга миннатдорчилик билдираманю Шундай оғир вазиятда бўлишмизга қарамай улар матонат кўрсатишмоқда. Яширишнинг ҳожати йўқ: хозирги молиявий ҳолатимизга ҳавас қилиб бўлмайди. Шунга қарамай охиригача кураш олиб борамиз.

-Лекин бугунги ўйин билан жамоангиз юқори поғоналарда юришга лойиқ. Аммо натижа ҳавас қилгулик эмас...


-Олдин ҳам бу каби фикрларни эшитганман. Юқорида таъкидлаб ўтдим: бизнинг имкониятларимиз жуда чекланган. Ҳатто Зоминда ҳам фақат ўйин куни бориб, худди меҳмонда тўп тепгандек, майдонга чиқаяпмиз. Шунга қарамай, биз жамоани Олий лигада олиб қолмоқчимиз ва бунинг учун охиригача кураш олиб борамиз.

-Ўтган турда жамоангиз кўрсатган натижа кўпчилик сайтларда келишилган ўйин сифатида баҳоланди. Бунга сизнинг муносабатингиз?

-Шу саволни кутгандим. Мен сизга ҳозир шароитимни тушунтирдим. Шу ҳолатда  қандай қилиб “Навбаҳор” билан келишиб, ютуққа эришишим мумкин? Агар шу каби ишлар қўлимдан келганимда бугун “Насаф”дан ҳам очко олиб кетишим керак эдику. Ҳарқалай, беш йил шу жамоа сафида тўп тепганман?! Бу футбол олдиндан натижани айтиб бўлмайди. Агар шунақа бўлган бўлсак, демак Италияда яқинда ўтказилган “Парма” - “Милан” ўйинида ҳам ҳисоб келишган, деб ҳисоблаш мумкин эканда?!

-Жамоанинг молиявий имкониятларини паст бўлсада, жамоа таркибига иккита легионер таклиф этгансиз. Бугун уларнинг ҳар иккаласи ҳам аъло даражада ҳаракат қилишди...


- Агентларга мурожжат қилганимда, менга айнан Коблашни тавсия этишганди. Назорат учрашувларида у яхши томонларини кўрсата олди ва у билан шартнома туздик. Лекин ҳозирча у билан тузилган шартнома бандларини тўлиқ бажарганимиз йўқ. Лекин агар Олий лигада қоладиган бўлсак, ушбу футболчиларни жамоамиз сафида олиб қолишга ҳаракат қиламиз. Тўпни ўзида сақлаб тура олиш билан бирга, гол сезиш қобилияти ҳам бор.

-Жамоа қачон ўз стадионида меҳмон жамоаларни қабул қилишни бошлайди?

-Аслида режа бўйича Жиззахда қад ростлаган стадионимиз октябрда тайёр бўлиши керак эди. Лекин майдон майсасини керакли ҳолатга келтириш бирмунча вақт талаб этади. Насиб этса келгуси йили Наврўз байрамига қадар бу мажмуа масумга тахт бўлади. 20 гектар майдонда футбол майдони билан бирга спортчилар учун яна бошқа кўплаб қулайликлар яратилади.

"Насаф" матбуот хизмати.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика