RU

Последние новости

10:04Невилл МЮ учун идеал мураббий ким эканлигини айтди  0 09:28Анвар Раҳимов - "Локомотив" U-21 жамоаси бош мураббийи!  1 09:01Ниҳоят "Андижон" ўз мақсадига эришди  11 08:32Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?  8 08:01Африка Миллатлар кубоги. Ярим финал жуфтликлари билан танишинг  1 07:35Жейми Милнер рекорд қўйди  1 02:59Англия Кубоги. "Челси" Росеньорнинг дебютида "Чарльтон" майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 02:12Олег Зотеев: "Жаҳон чемпионатидаги рақиблар Ўзбекистонни менсимай майдонга чиқади"  2 01:56Африка Миллатлар Кубогининг сўнгги ярим финалчиси аниқ бўлди  3 01:33Анзур Исмоилов: "Роналду билан тенгдошмиз. Бу ёшда ўйнаш учун футболни севиш керак"  4 01:15Лиам Росеньор: "Одамлар менинг "Манчестер Юнайтед" мухлиси бўлганимни танқид қилишлари мумкин"  0 00:46Англия Кубоги. "Астон Вилла" "Тоттенхэм"ни мусобақадан чиқариб юборди  2 00:32"Хоразм" "Сурхон" футболчисини таркибига қўшиб олди  0 00:17А Серия. "Рома" 3 дақиқада киритилган икки гол эвазига ғалабага эришди  0 00:15U-23 Осиё Кубоги. Эрон - Ўзбекистон 0:0  0

Даврон Файзиев: "Бирон-бир нарсани ўзгартириш керакдир" Новости

Даврон Файзиев: "Бирон-бир нарсани ўзгартириш керакдир"

"Шўртан" - "Сўғдиёна" (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Даврон Файзиев ўз фикрларини билдирди.
-   Иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учраш бу яхши аломат эмас. Бугунги ўтказиб юборилган голлар ҳаммаси ўзимизнинг хатолар ва яна хатолар эвазига бўлди. Бошланиши ёмон эмас, голгача ҳаммаси кўнгилдагидек эди. Годан сўнг, йигитлар руҳан “синиб” қолишди... Билмадим нимага бундай бўлди, ўзим ҳам тушунмадим.

Ҳакамлар ҳақида эса гапиришни ҳам хоҳламайман. Жарима майдончаси ичидаги эркин зарба кейин эса пенальти, тушунмадим. Ҳаммаси биз томонга бўлди... Бу гапларим билан ўзимни оқлаш ниятим йўқ. Лекин барибир уларнинг ҳаракатидан кўнглим тўлмади. Нима кераги бор эди бундай қилиб. 

-   Ўтган учрашувдаги йирик мағлубиятдан сўнг, жамоа аъзоларини руҳан ўз ҳолатига қайтариш осон бўлмади, дедингиз...

-   Ҳа, шундай. Бу ёғи ҳам осон кечмаслиги аниқ. Кейинги рақибларимизни қаранг, “Локомотив”, “Навбаҳор”...
Юқорида болалар ҳақида гапирдим, аслида биринчи ва иккинчи турлардаги йирик мағлубият ҳар қандай мураббийни ҳам руҳан тушкун кайфиятга солиб қўяди. Шунинг учун бугунги ўйин ҳақида аниқ бир гап айтишга сўз ҳам топа олмаяпман. Энди уйга боргач, таҳлил қиламиз, ўйин видео тасмасини кўрамиз. Хуллас, бир тўхтамга келамиз.
Икки учрашувдаги натижага келсак, ҳеч кимни айблай олмайман. Ҳамма айб ва масъулиятни ўз зиммамга оламан. Балки жамоада ниманидир ўзгартириш керакдир. Ёки ўзим бироз дам олишим зарурдир. Вақт нуқтаи назаридан олиб қарасак эса чемпионат аллақачон бошланиб кетди. Вақт эса олий ҳакам. 


"Шўртан" клуби матбуот хизмати
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика