RU

Последние новости

12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  15 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1 11:18Шармандага шаҳар кенг  4 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  2 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  16 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  13 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  9 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  6 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  26 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  9 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  221 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  1

Даврон Файзиев: “Асосий таркибнинг ўзагини сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз” Новости

Даврон Файзиев: “Асосий таркибнинг ўзагини сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз”

Олий лигада жорий мавсум бош мураббий сифатида дебют мавсумини ўтказган Даврон Файзиев ўз олдига қўйилган вазифани уддалади.

Сабаби кўпчилик мухлислар “Сўғдиёна”ни чемпионат аввалида мавсум омадсизлари қаторига қўшиб қўйишганди. Файзиев эса бунга жавобан, таниқли бўлмаган футболчилар билан кучлилар сафида қолишни уддалади.

Энди кейинги йил ҳам жамоа элитадаги иштирокини давом эттиради. Биз жамоанинг келгуси режаларини билиш мақсадида Даврон Файзиевнинг ўзи билан суҳбатлашдик.

- Чемпионатнинг охирги турида, “Бунёдкор”га қарши ўйнадик. Ушбу баҳс тугагач, футболчиларга таътил берганмиз – дея гап бошлади Файзиев. Шунинг учун ҳозир жамоанинг барча аъзоси дам олишда. Насиб қилса, 20 декабардан йигитларни ўз қароргоҳимизда йиғишни режалаштириб турибмиз.

- Бу йил таркибимизда ўйнаган бир қатор футболчиларга олий лиганинг етакчи клубларидан таклифлар бўлмоқда. Лекин биз ҳам қўл қовуштириб турмоқчи эмасмиз. Имкон қадар асосий таркибнинг ўзагини сақлаб қолиш ниятидамиз.

- Бу йил дарвозамизни қўриқлаган молдавиялик посбонимиз ўз юртига жўнаб кетган. Александр Меленьчук юртимизга сафимизга қайтиб келиши керак. Чунки тажрибали голкипер билан оғзаки келишиб олганмиз.

- Кучайтирилиши лозим бўлган чизиқлар ҳам бор албатта. Энг биринчи навбатда олдинги чизиқдаги рақобатни кучайтириш учун маҳоратли ҳужумчиларни олишимиз керак. Шунингдек ярим ҳимояга ҳам янги ўйинчилар таклиф этишни мўлжаллаб турибмиз.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика