RU

Последние новости

22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  0 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  9 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  1 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  2 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  2 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  17 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  10 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  2 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  8 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0

Даврон Чориев: "Кейинги босқичда рақибнинг кимлиги эмас, муҳими ишонч" Новости

Даврон Чориев: "Кейинги босқичда рақибнинг кимлиги эмас, муҳими ишонч"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси кеча Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Мисрни мағлуб этиб кейинги босқичга йўлланма олди.

Ушбу учрашувдан сўнг терма жамоамизнинг етакчиларидан бири Даврон Чориев фикрлари билан ўртоқлашди. 

- Дастлаб гуруҳ босқичи таасуротлари билан ўртоқлашсангиз. Гватемала билан ўйиндан сўнг терма жамоамиз қийин ҳолатда қолганди. Ишонч пасайди, танқидлар ёғилди. Лекин Россия билан ўйинда кутилганиданда яхши ўйнадинглар. Миср ютиш орқали навбатдаги босқич йўлланмаси қўлга киритилди...

- Мусобақага яхши тайёргарлик кўрилганди. Бевосита гуруҳ босқичи борасида фикр билдирадиган бўлсам, биринчи учрашувдан сўнг қийин вазиятга рўбарў келдик. Гватемалани ютишимиз керак эди, деб ўйлайман. Тўғри танқид қилганлар ҳам бўлди. Лекин кўпчилик охиригача ишонч билдириб дуода бўлганлар ҳам бўлди

- Миср билан баҳсда олдинги ўйинларда ўхшамаган нима ўхшади?

- Миср билан ўйинга келиб ҳаяжонлар анча босилди. Мураббийлар штаби тўғри кўрсатма бера олишди. Шу омиллар бизга катта ёрдам берди. 

- Футзал терма жамоамиздан бундан ортиғини кутишимиз мумкинми ёки бу бор имкониятимизми?

- Биз ҳозирда минимум вазифани бажардик. Ғалабаларни давом эттиришга ҳаракат қиламиз. 

- Навбатдаги босқичда Аргентина ёки Эрондан бири бизга рақиблик қилади. Қайси терма жамоа билан тўқнаш келишимизни истаяпсиз?

- Рақиб кимлиги эмас, муҳими ўзимизга бўлган ишонч. Икки терма жамоа билан ҳам ўйнаш мумкин, деб биламан. Фурсатдан фойдаланиб футзални ривожига катта ҳисса қўшаётган ЎФА, сайтингизга, мухлисларга, ватандошларимизга, оила аъзоларимга катта раҳмат айтмоқчиман. Жамоадаги ички муҳитнинг яхши эканлигида сизларнинг ўрнингиз беқиёс. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди. 

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика