Даврон Чориев: "Футзалчиларимиз Бразилияга қарши ёрқин ўйин намойиш этишади"
06 сен 2024 18:06
Новости
Даврон Чориев: "Футзалчиларимиз Бразилияга қарши ёрқин ўйин намойиш этишади"
"Бугун жамоамизни муҳим учрашув кутиб турибди. Ўйлашимча, йигитлар Бразилияга қарши ёрқин ўйин намойиш этишади. Жамоадошларим ушбу баҳсга тайёр деб ўйлайман. Таркибда юқори техникага эга футзалчилар етарлича. Улар жаҳоннинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши учрашув ҳамда мамлакатимиз мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қила олишади.
Оғир жароҳатдан тикланиш жараёни яхши кечмоқда. Афсуски, худди мен сингари асосий дарвозабонимиз Равшан Элибоев, шунингдек, етакчи футзалчиларимиз Суннатилла Жўраев ва Анасхон Раҳматов ҳам жароҳат сабабли тарихий мундиалда иштирок эта олишмайди. Бироқ жамоамизни қўллаб-қувватлаймиз, мураббийларимиз ва футзалчиларимизга ишонамиз. Олға, Ўзбекистон!", – деди Чориев.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии