Давид Луиз: “Барселона” менга расмий таклиф билан чиққан эди”
05 сен 2013 10:10
Новости


Давид Луиз: “Барселона” менга расмий таклиф билан чиққан эди”
“Челси” клуби ҳимоячиси Давид Луиз, ушбу ёз мавсумида “Барселона”га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарни тасдиқлади, деб хабар беради BrazilStats.
“Барселона” мени кўндириш учун Дани Алвес ва Неймарни олдимга юборган эди. Лекин мен уларга “Челси”да қолишимни тушунтирдим. “Барселона” рамий таклиф билан чиққан эди. Мен буни тасдиқлайман. Бироқ мен ўз жамоамда қолишни истадим, бу менинг қарорим эди”, - дейди Давид Луиз.

Комментарии