Давид Луис: "Сардорлик вазифасини бажариш менга қийинчилик туғдирмайди"
07 июл 2014 22:00
Новости
Давид Луис: "Сардорлик вазифасини бажариш менга қийинчилик туғдирмайди"
Бразилия терма жамоаси футболчиси Давид Луис Германияга қарши ўйинда жамоани сардор сифатида майдонга олиб тушишга тайёрлигини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, бразилияликлар сардори Тиаго Силва дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юборади. Терма жамоанинг бу борадаги эътирозига рад жавоби берилди.
"Мен тайёрман. Мен вице-сардорман ва ушбу таркиб билан ишлаш осон бўлади. Шу сабабли, менга сардорлик вазифасини бажариш умуман қийинчилик туғдирмайди", - дейди футболчи.
Комментарии